Print this page
Saturday, 26 May 2018 11:05

Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг “Ҳаж ва унинг сирлари”

Written by
Rate this item
(0 votes)

 

         ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида 2015-2017 йилларда “Термизлик алломалар илмий меросини тадқиқ этиш, асарларининг таржима ва нашрини амалга ошириш” амалий лойиҳаси доирасида термизлик ислом алломалари асарларини илмий изоҳли нашрини тайёрлаб нашр қилиш ишлари олиб борилди. Мазкур давр мобайнида ислом илмларининг турли йўналишлари, ҳамда тарих ва адабиётга оид ўндан ортиқ асарларнинг араб ва форс тилларидан ўзбек тилига илмий-изоҳли таржималари амалга оширилди. Бу асарларнинг деярли барчаси ўзбек исломшунослиги ва шарқшунослиги соҳасида илк бор илмий муоамлага киритилди.

         Лойиҳа фаолиятининг ижобий натижаларидан яна бири лойиҳа доирасида шарқ тилларидан ўрта аср манбаларини ўзбек тилига илмий изоҳли нашрлари тайёрлаш борасида малака ва тажриба тўплаган кадрлар ҳам тайёрланди. Муайян маънода ЎзР ФА Шарқшунослик институтида оид ислом илмларига оид ўрта асрларда яратилган манбаларни илмий муомалага киритиш борасида мактаб шаклланди десак муболаға бўлмайди.

         Ўтган даврда бошланган бу эзгу амал бугуни кунда ҳам Шарқшунослик институтининг “Исломшунослик ва ижтимоий фикр тарихи” бўлимида давом эттирилиб ривожлантирилмоқда.

         Қуйида лойиҳа доирасида яратилган нашрларининг айримлари ҳақидаги маълумотлар билан танишиш мумкин.

 

 

Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг “Ҳаж ва унинг сирлари” (“Ҳаж ва асраруҳу”) асари  илмий-изоҳли таржимаси. Араб тилидан ўзбек тилига таржима ва изоҳлар муаллифи Ж. Ҳамроқулов. Сўз боши –лойиҳа раҳбари т.ф.н. О. Қориевники (2015. 255б.).

Бу асар мазкур мавзуга бағишлаб ёзилган энг дастлабки китоблардан эканлиги ва ислом тарихининг мазкур соҳасида бирламчи манбалардан бўлиши мумкинлиги жиҳатидан аҳамиятли. Бу асарга соҳа мутахассислари томонидан катта қизиқиш билдирилиб, ислом олийгоҳларида ўқув жараёнида истифода этилмоқда.

 

Read 4948 times Last modified on Saturday, 26 May 2018 11:14
admin

Latest from admin

We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…