Print this page
Thursday, 12 September 2019 03:37

«БЕРУНИЙ ЎҚИШЛАРИ» ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНИ

Rate this item
(0 votes)

  2019 йил 11 сентабрь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти (ЎзФАШИ)да «Беруний ўқишлари» номли навбатдаги илмий анжуман ўтказилди. Анжуманда ЎзР ФА ижтимоий-гумманитар йўналишидаги барча муассасалар, Тошкент давлат шарқшунослик институти, ТошДУТАУ, Республикамизнинг Наманган, Самарқанд, Бухоро, Термиз вилоятлари Олий ўқув юртларидан келган ёш ва етук олимлар, мустақил тадқиқотчилар НамММҚИ, ККО АН РУЗ, Қирғизистоннинг «Ала-Тоо» халқаро  университети, СамДЧТИ, ФДУ, ТИҚХММТИ ҳамда ЎзР ФА Шарқшуносик институтидаги етакчи олим ва илмий ходимлардан иборат 100 нафарга яқин қатнашчи иштирок этди. Анжуманга тақдим қилинган 21 та маърузадан 15 таси тингланди. Ушбу тадбир олимларнинг тадқиқот соҳасига қизиқишларини ошириш, рағбатлантириш ҳамда тадқиқотчиларнинг ўзаро тажриба алмашинуви учун кенг имкониятлар яратди.

 Мазкур конференцияда Ватанимиз тарихини тарғиб ва тадқиқ этишда тадқиқотчиларнинг илмий-усулбий малакасини ошириш ва уларни мамлакатда кечаётган илмий жараёнлар билан яқиндан таништириш мақсадида  ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Шунингдек, унда Республикадаги шарқшунослар, ёш олимлар илмий потенциалини ошириш, илм-фан ва таълим интеграциясини ривожлантириш, илмий салоҳиятни кучайтириш, ташкилотлараро корпоратив ҳамкорлик фаолиятини кенгайтириш, миллий ўзликни англаш ва қадриятларни асраб қолиш, жамият равнақи ва тинчлигига путур етказадиган зарарли ғоялар тарқалишининг олдини олиш тадбир вазифаси қилиб белгиланди.

Анжуманда Абу Райҳон Беруний илмий мероси ва ижодининг дунё илм-фани тараққиётида тутган ўрни, олим асарлари тадқиқи, унга оид тарихий манбалар, тадқиқотлар таҳлилига оид масалалар, буюк алломаларимизнинг илмий меросини ўрганиш, Марказий Осиё тарихи ва тарихшунослиги, меъморий ёдгорликлар тарихи, Шарқ халқлари адабиётининг оммалашуви ва маънавий-бадиий қирралари, Ўзбекистоннинг хорижий Шарқ мамлакатлари билан муносабатларига  алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида улуғ аждодимиз Абу Райҳон Беруний меросини тадқиқ этишга оид илмий услублар, янгича ёндошувлар ва изланишларни юқори босқичларга олиб чиқишга оид фикрлар билдирилди, таклифлар киритилди. Фаол тадқиқотчилар рағбатлантирилди. Йил якунига қадар, маъруза матнларини институтнинг «Meros» журналида ёки алоҳида тўплам шаклида нашр этиш режалаштирилган.  

Read 3288 times Last modified on Thursday, 12 September 2019 03:53
admin

Latest from admin

We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…