Print this page
Thursday, 06 February 2020 00:50

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ БАРЧА ОРОЛГА! ОРОЛНИ ҚУТҚАРАМИЗ!

Written by
Rate this item
(0 votes)

 

Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2019-2021 йилларга мўлжалланган “Оролни қутқарайлик” лойиҳаси доирасида интенсив саксовул экиш ишлари амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 9-11 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида ўтказилган “Оролни қутқарайлик” лойиҳасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вазирлик, идора ва ташкилотлардаги йигирмага яқин Етакчилар кенгаши раислари иштирок этишди. ЎзР Фанлар академияси Етакчилар кенгаши раиси, ЎзР ФА Шарқшунослик институти илмий ходими Ҳилола Назирова ҳам Орол денгизини сақлаб қолишга қаратилган маданий-маърифий ва тарғибот тадбирларида фаол қатнашиб, Фанлар академияси ёшлари номидан Оролнинг 0 штабида саксовул экди. Шунингдек, Орол тарихига оид журнал ва китоблар Оролни қутқариш илмий экспедиция аъзоларига совға қилинди.  Мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган ёшлар етакчилари билан Халқаро Пресс клубда иштирок этилди.

 

 

 

 

 

 

Read 444 times Last modified on Thursday, 06 February 2020 00:58
Admintiu

Latest from Admintiu

We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…