SJ News II - шаблон joomla Авто

Тошкент давлат шарқшунослик институти мустақил тадқиқотчиси Худайберганов Равшан Турабовичнинг “Истахрийнинг “Китаб ал-масалик вал-мамалик” асари (илмий-изоҳли таржима ва тадқиқот)” мавзусидаги 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари ихтисослиги бўйича тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.Tar.44.01. – рақамли илмий кенгашнинг 2020 йил 28 январь куни 14:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.

Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 79-уй. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти. 2 қават, мажлислар зали.
Тел.: +998 (71) 262 54 61

Мавзу: Ўзбекистонда ислом маданияти, тарихи ва санъатини ўрганишнинг янги истиқболлари

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг «Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази» (IRCICA) хамкорликда 2020 йил 16 апрелда Ёш шарқшуносларнинг академик Убайдулла Каримов номидаги халқаро конференциясини ўтказадилар. Ташкилотчилар шарқшуносликнинг турли соҳаларида илмий изланишлар олиб бораётган магистрантлар, таянч докторантлар ва мустақил тадқиқотчиларни анжуманда иштирок этишга таклиф қилади. Ёш тадқиқотчиларга эътибор қаратган ҳолда, бошқа иштирокчиларнинг ёши чегараланмаган.

 Илмий маъруза учун мақола ўзбек, инглиз ва рус тилларида (5-10 бет) 2020 йилнинг 29 февралга қадар қабул қилинади. Анжуман материалларини мақолалар тўплами шаклида Истанбул, Туркияда нашр этиш кўзда тутилган. Кечиккан ва талабга жавоб бермайдиган мақолалар қабул қилинмайди. Маъруза учун регламент 15 дақиқа. Мақола матнларини расмийлаштириш талаблари:

  1. Мақола матнлари Times New Roman шрифтида, белгилар катталиги 12, сатрлар ораси 1,5 интервалда ёзилган бўлиши керак.
  2. Қоғоз ўлчами: А4 (210-297 мм).
  3. Матн юқорисидан 2,5 см, пастдан 1,5 см, ўнгдан 1,5 см, чапдан 3 см ҳошиялар қолдирилиши талаб этилади.
  4. Саҳифанинг юқори ўнг бурчагидаги биринчи қаторда маърузачининг исми, шарифи, иккинчи қаторда ташкилотининг тўлиқ номи, учинчи қаторда телефон рақами (коди билан) ва электрон почта манзили кўрсатилади.
  5. Мавзу номи қорайтирилган катта ҳарфлар билан бешинчи қаторда, саҳифа ўртасидан ёзилади.
  6. Мақолада мавзу орқали кўтарилган муаммо, унинг ечими, илмий амалий-аҳамияти ва хулосаси кисқа мазмунда берилиши талаб қилинади. Илмий аппарат учун зарур ҳаволалар сатр остида ифодананиши мумкин (Масалан: Шониёзов К. Ўзбек халқининг шаклланиши жараёни. Тошкент, 2001. Б. 135.).
  7. Мақолани электрон шаклда топшириш сўралади.

Кечиккан ва талаблар бўйича тайёрланмаган мақолалалар қабул қилинмайди.

Keйинчалик биз сизга аниқ куни ва жойи ҳақида хабар берамиз!

Манзилимиз:

 100170, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек кўчаси, 79-уй,
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти.

 Мурожаат учун:

 E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

 16-17 dekabr kunlari Xorazm viloyati, Xiva shahridagi Qiyot mahallasida mumtoz shoir, mohir tarjimon va saroy tarixnavisi Muhammadrizo Erniyozbek o’g’li Ogahiyning 210 yillik yubileyi keng nishonlandi. Sanaga bag’ishlab hukumat tomonidan Ogahiy uy-muzeyi qayta restavratsiya qilindi. Shuningdek, ona tili va adabiyot fanlariga ixtisoslashtirilgan Ogahiy ijod maktabi tashkil topdi.

 

O’zR FA Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik instituti ushbu sanaga atab ijod maktabiga Ogahiyning bir qancha dastxat qo’lyozmalardan fotonusxalar taqdim etdi. Jumladan, O’zR FA SHI Yosh olimlar kengashi raisi, ogahiyshunos olima Hilola Nazirova o’quvchilar uchun “Ogahiy – muarrix” nomli ma’ruza o’qidi. Darsni o’quvchilar va pedagoglar jamoasi qiziqish bilan tinglashdi. Mahorat darsi barchada yaxshi taassurot qoldirdi.

 

Dars nihoyasida O’zR Fanlar akademiaysi Sharqshunoslik, Matematika va Tarix instituti ma’muriyati tomonidan ijod maktabiga taqdim qilingan kitoblarga maktab direktori Sarvar Abdullaev minnatdorchilik bildirdi. 

 

 

 

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Хитой ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий  Европа ва Марказий Осиё институти етакчи илмий ходими Ли Яцзюнь ва доценти Бао Йи ЎзР ФА Шаркшунослик институтига ташриф буюрди.

  Меҳмонлар ташриф чоғида етакчи илмий ходим А.Ходжаев ва илмий котиб Н.Жабборов билан учрашишди. Қисқа танишувдан сўнг хитойлик тадқиқотчилар Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, давлат тили ва миллатлараро тотувлик ва юртимизда яшаётган кам сонли миллат вакилларининг тилларига эътибор хақида бир неча саволлар беришди.  Айниқса, Ўзбекистонда толерантлик ғоясининг кенг тарқалганлиги ва пировард натижада турли миллат вакилларининг ўзаро аҳилликда яшаб келаётганини хайрихоҳлик билан  қайд этдилар. Шунингдек, хитойлик ҳамкасбларимиз Ўзбекистондаги миллатлараро тотувлик ва диний  бағрикенглик соҳасида  ўзларига андоза қилиб олса бўладиган жиҳатлар мавжудлигини алоҳида таъкидладилар.

  Учрашув якунида меҳмонларга Хитой ва Буюк Ипак Йўли тарихини ёритувчи икки могография ҳадя этилди.

  Учрашув самарали ва аъло кайфиятда бўлиб ўтди.

2017 yil sentyabr oyida O'zR FA Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik instituti Yosh olimlar kengashiga rais etib saylangan Hilola Nazirova bugungi kunga qadar samarali faoliyat olib bormoqda. U, avvalo, Kengash a'zolarini birdamlikda ish olib borishga undadi. Kengash doirasida tashkillashtirgan "Bilimkent" seminari xalqaro maqomga erishdi. H.Nazirova taklifi bilan seminarda nutq so‘zlagan olimlarning ma’ruzalari yosh olimlarning tadqiqotlarga metodologik yondashuvini rivojlantirishga xizmat qilmoqda.

Yosh olimaning jonkuyar mehnatlari O'zR FA Yosh olimlar kengashi  tomonidan ham javobsiz qolmadi. Kuni kecha tashkillashtirilgan O'zR FA Yosh olimlar kengashi Respublika konferensiyasida Hilola Nazirova va uning jamoasi o‘ttiz beshta institut orasida o‘tkazilgan “Yilning eng yaxshi yosh olimlar kengashi jamoasi” tanlovida ishtirok etib, bosh sovrin – Gran-pri va maxsus diplom sohibi bo‘ldi.

Page 5 of 15

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…