SJ News II - шаблон joomla Авто

""Adolat" sosial-demokratik partiya Siyosiy Kengashi raisi"

Prezidentimizning 16-apreldagi “Sharqshunoslik sohasida kadrlar tayyorlash tizimini tubdan takomillashtirish va ilmiy salohiyatni oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori bilan Toshkent davlat sharqshunoslik institutiga universitet maqomi berilishi muhim tarixiy voqelik biri boʻldi.

Bu quvonchli xabar koʻpchilik qatori meni ham toʻlqinlantirdi. Mazkur taʼlim dargohida tahsil olgan yoshlardan biri sifatida qaror va unda belgilangan vazifalar yangi maqomdagi Toshkent davlat sharqshunoslik universitetining ilmiy salohiyatini yana-da oshirish, tarixda yashab oʻtgan buyuk sharq olim va mutafakkirlari qoldirgan asarlar, qoʻlyozmalarni oʻrganib, ularning boy merosini bugungi avlodga kitoblar, qoʻllanmalar holida taqdim eta oladigan yetuk sharqshunos mutaxassislarni tayyorlashda muhim omil boʻlib xizmat qilishini chuqur his etib turibman.
Qaror asosida universitetda yangi kafedralar tashkil etish, xorij universitetlari bilan aloqalar oʻrnatib, hamkorlik qilish, sharqshunoslik sohasida taʼlim va ilm yoʻnalishlarining oʻzaro uzviyligini, oʻquv jarayonining amaliyot bilan integratsiyalashuvini taʼminlash, taʼlim jarayonlariga yetuk sharqshunos olimlarni jalb etish kabi keng koʻlamli ishlar kelajakda oʻz samarasini berishiga ishonamiz.
Faoliyatimni olis yurtlarda davom ettirayotganimga qaramay, oʻzim tahsil olgan mazkur taʼlim dargohi jamoasi, mendan oʻz bilim va maslahatlarini ayamaydigan qadrdon ustozlarim bilan hech qachon aloqalarimiz uzilmagan va hamisha ular bilan sohadagi yangiliklar haqida oʻrtoqlashib turaman. Kelgusida bu hamkorlikni davom ettirib, universitet talabalariga onlayn kurslar, mahorat darslari oʻtishda oʻz hissamni qoʻshishga doim tayyorman. Toshkent davlat sharqshunoslik universiteti jamoasini tarixiy qaror bilan qutlab, zimmalariga yuklatilgan ishonch va masʼuliyatni toʻlaqonli ado etishlarida omad va muvaffaqiyatlar tilayman!
Aziza Shonazarova,
AQSHning Kolumbiya universiteti professori

 

“Шифокорингиз ҳузурига ташриф буюрганингизда, Ибн Синога шукурларни шивирлаб айтинг, чунки замонавий тиббиётнинг кўп асослари - тажрибада кузатишлар, холислиги ва мулоҳазакорлиги - минг йил аввал унинг улкан истеъдоди туфайли юзага чиқди. Ибн Синонинг бизнинг замонамизга бўлган алоқадорлиги ҳали тугагани йўқ”.
ТИББИЁТ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ, “ШИФО БЕРУВЧИ СЎЗЛАР ВА БИР АҚЛ” КИТОБИНИНГ МУАЛЛИФИ ЛЭРРИ ДОССИ

Азиза Шоназарова пойтахтимизнинг Қорақамиш даҳасида вояга етиб, Тошкент шарқшунослик институтида, кейинчалик Польша ва АҚШдаги машҳур университетларда таълим олган. 32 ёшида тарих ва диншунослик йўналишида фан доктори бўлган. Куни кеча Президентимиз томонидан “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Тошкент давлат шарқшунослик институтида Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси ҳамкорлигида ўзбеклар орасида биринчи бор АҚШдаги Колумбия университети профессори бўлган ёш олима билан учрашув ташкил этилди.

 

Азиза илмий иш билан бирга чет эллик талабаларга дарс беради. Дастлаб Индиана университетида дарс бериш фаолиятини бошлаган, кейин Станфорд университетида лектор даражасида ўз фаолиятини давом эттирди. Оксфорд университети Исломшунослик марказининг илмий тадқиқотчиси ҳисобланиб, у ерда ҳам маърузалар ўқийди. АҚШ, Европа ва Осиё мамлакатларидаги бир қанча етакчи университетлар ва илмий марказлар билан ҳамкорлик қилади.

Учрашувда Азиза Шоназаровага Шарқшунослик институтининг фахрий профессори унвони берилди, шунингдек, кафедра мудири этиб тайинланди. Рус, инглиз, турк, араб, форс, немис, француз, поляк тилларини пухта эгаллаган ёш олима Ўзбекистонда кенг жамоатчилик вакиллари, олимлар, ёшлар билан учрашишни режалаштирган. Ёшларнинг илм-фанга меҳрини ошириш мақсадида Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ўқувчилари билан ҳам суҳбат ўтказиши кутилмоқда.

 

 

 

 

Armanistonning O‘zbekistondagi elchisi Aram Grigoryan O‘zR FА Sharqshunoslik institutiga tashrif buyurdi va Institut rahbariyati bilan uchrashdi. Uchrashuv davomida elchi Institut hamda M.Mashtots nomidagi “Matenadaran” qadimiy qo'lyozmalar instituti o'rtasida ilmiy aloqalar o'rnatish istagini bildirdi. O'z navbatida, Institit rahbariyati ham tegishli muzokaralar olib borishga tayyoyligini bildirdi.

Elchi Aram Grigoryan O'zbekiston hukumati tomonidan mamlakatda qadimiy qo’lyozmalarni o’rganish va ushbu sohani rivojlantirish uchun yaratilgan sharoitlarni yuqori baholadi. Sharqshunoslik mutaxassisi sifatida Aram Grigoryan tomonlar o'rtasidagi yaqin hamkorlik va uning mamlakatlar o'rtasidagi munosabatlarni mustahkamlashdagi foydasi haqida o'z fikrlarini bildirdi.

 

http://academy.uz/uz/news/armanistonning-ozbekistondagi-elchisi-sharqshunoslik-instituti-faoliyati-bilan-tanishdi

(Ҳиндистон, Пуна шаҳри, 28 – 30 январь)

 

2020 йилнинг 28 – 30 январь кунлари Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида “Образы Индии в России и образы России в Индии” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унинг очилиш маросимида Россия Федерациясининг Ҳиндистондаги консуллари Кристина  Бойка ва Сергей Фадеев ҳамда Савитрибай Пхул Пуна Университети профессорлари Нитин Кармалкар, Парфулла Павар, Ража Диксит каби олимлар иштирок  этишди.

Мазкур халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳрн Беруний номидаги Шарқшунослик институти таянч докторанти Умида Куранбаева “Место русского перевода “Индии” Беруни в межкультурном диалоге” мавзусида маъруза қилди. Тадқиқотчи ўз маърузасида буюк қомусий аллома Абу Райҳон Берунийнинг “Ҳиндистон” асари ва уни рус тилига таржима қилган шарқшунос-олимлар, шунингдек мазкур асар юзасидан илмий ишлар олиб борган тадқиқотчилар тўғрисида сўз юритиб, Беруний илмий меросинининг ҳозирги вақтда ҳам катта илмий аҳамият касб этишини алоҳида таъкиблади. Бундан ташқари маърузада, Беруний илмий меросининг Ҳиндистон тарихига таъсири ҳақида ҳам маълумот берилди. Маъруза якунида конференция қатнашчилари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.

Конференция ёпилиш маросимида Умида Куранбаева Савитрибай Пхул Пуна Университети ректори профессор Натин Р. Кармалкар томонидан сертификат билан тақдирланди.

Анжуман  якунлангандан сўнг, тадқиқотчи Савитрибай Пхул Пуна Университети кутубхонаси ва у ерда таҳсил олаётган университет талабалари билан яқиндан танишиб, мулоқот олиб борди. Айни вақтда талабаларнинг Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тараққиёт жараёнлари  ва илмий ютуқлар тўғрисидаги саволларига  қисқача маълумот берди. Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти томонидан Пуна университети кутубхонасига китоблар тақдим этилди.

 

Page 8 of 20

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…