Print this page
Saturday, 26 May 2018 11:21

Хожа Самандар Термизийнинг “Ҳукмдорлар дастури”

Written by
Rate this item
(2 votes)

ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида 2015-2017 йилларда “Термизлик алломалар илмий меросини тадқиқ этиш, асарларининг таржима ва нашрини амалга ошириш” амалий лойиҳаси доирасида термизлик ислом алломалари асарларини илмий изоҳли нашрини тайёрлаб нашр қилиш ишлари олиб борилди. Мазкур давр мобайнида ислом илмларининг турли йўналишлари, ҳамда тарих ва адабиётга оид ўндан ортиқ асарларнинг араб ва форс тилларидан ўзбек тилига илмий-изоҳли таржималари амалга оширилди. Бу асарларнинг деярли барчаси ўзбек исломшунослиги ва шарқшунослиги соҳасида илк бор илмий муоамлага киритилди.

         Лойиҳа фаолиятининг ижобий натижаларидан яна бири лойиҳа доирасида шарқ тилларидан ўрта аср манбаларини ўзбек тилига илмий изоҳли нашрлари тайёрлаш борасида малака ва тажриба тўплаган кадрлар ҳам тайёрланди. Муайян маънода ЎзР ФА Шарқшунослик институтида оид ислом илмларига оид ўрта асрларда яратилган манбаларни илмий муомалага киритиш борасида мактаб шаклланди десак муболаға бўлмайди.

         Ўтган даврда бошланган бу эзгу амал бугуни кунда ҳам Шарқшунослик институтининг “Исломшунослик ва ижтимоий фикр тарихи” бўлимида давом эттирилиб ривожлантирилмоқда.

         Қуйида лойиҳа доирасида яратилган нашрларининг айримлари ҳақидаги маълумотлар билан танишиш мумкин.

  • Хожа Самандар Термизийнинг “Ҳукмдорлар дастури”(“Дастур ал-мулук”) номли асарининг форс тилидан илмий изоҳли таржимаси ва матни. Таржима ва изоҳлар муаллифи т.ф.д. М. Хасаний (2016й. 435.б.)

Бу асар мамлакатимиз тарихига оид қимматли маълумотларни ўзидан мужассам қилганлиги билан катта илмий аҳамиятга эга. Унда Бухоро хонлар Абдулазизхон (ваф.1683й) ва Субҳонқулихон (1625-1702) ҳукмронликлари даврида юз берган тарихий воқеалар ҳикоя қилинган. Бундан ташқари асардаги одоб-ахлоқ мавзусидаги ўгитлар бугунги кунда халқимизни маънавий ахлоқий камолотга етиштириш борасида беназир қўлланма эканлиги билан ҳам алоҳида ўрин тутади.

Read 1840 times Last modified on Saturday, 26 May 2018 11:37
Admintiu

Latest from Admintiu

We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…