SJ News II - шаблон joomla Авто

Yangiliklar

Yangiliklar (73)

Monday, 28 October 2019 12:40

СЕМИНАР-ЛЕКТОРИЙГА МАРҲАМАТ

Written by

ЎзР ФА ШИ етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори Ўктамбек Султонов томонидан Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон миллий университети магистрантлари ҳамда ЎзРФА ШИ ёш тадқиқотчилари учун Ўрта Осиё сарой девон ҳужжатлари бўйича 28 октябрь-1 ноябрга қадар семинар-лекторий ташкил этилди.

Ушбу семинар институт ЎзРФА ШИ Ёш олимлар кенгаши билан ҳамкорликда режалаштирилган бўлиб, Фанлар академияси ва олий таълим тизими ўртасидаги ўзаро интеграциясини яна-да кучайтиришга хизмат қилади.

Семинар ёш тадқиқотчиларга Ўрта Осиё сарой девонхонаси фаолияти ва унга тегишли ҳужжатлар тизимини Бухоро амирлиги сарой мисолида яқиндан танишиш имконин беради. Семинарда давомида XVI-XX аср бошига оид сарой девони ёзишмаларига оид ҳужжатларни ўқиш ва уларнинг ишлаш тизимини таҳлил этиш режалаштирилган.

Ўзбекистон миллий телерадио компанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тарихий савол” ток-шоусида жорий йилнинг 15 октябрь куни Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг “Реставрация лабораторияси” мутухасисслари ва “Тарихий ҳужжатларни таъмирлаш лойиҳаси” илмий ходимлари билан биргаликда кўрсатув ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг 2017 – 2018 йиллардаги нашрларига бағишланган тақдимот ҳақида ОАВ учун

А Х Б О Р О Т Н О М А

Тадбирнинг жойи ва вақти – Тошкент шаҳри, 2019 йил 30 сентябр.
Ташкилотчи: ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти.

ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти илмий жамоаси 2017 – 2018 йилларда қадимий қўлёзмаларни тадқиқ этиш, таржима ва табдилини амалга ошириш, нашр қилиш ишларини бажарди. Институт директори профессор Б.А. Абдуҳалимов сўзга чиқиб илмий жамоанинг ўтган йилларда эришган ютуқлари, қилинаётган ишлар, бугунги долзарб масалалар ҳақида гапириб, анжуман иштирокчларини қутлади ва тадбирни бошлаб берди.
Ушбу илмий анжуманда Тошкент давлат Шарқшунослик институти ректори фил.ф.н., доц. Г. Рихсиева, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази директори фал.ф.д., проф. Р. Баҳодиров, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори с.ф.д., проф. Ш. Ёвқочев, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ректори фил.ф.д., проф. Ш. Сирожиддинов ва бошқа мутахассислар ҳамда тадқиқотчилар иштирок этди.
ЎзРФА Шарқшунослик институти директори ўринбосари т.ф.д. С.У. Каримова институт илмий жамоаси томонидан 2017 – 2018 йилларда тарих ва манбашунослик, фан тарихи, исломшунослик, мумтоз адабиёт, каталоглар ва турли илмий соҳаларга оид чоп қилинган китоблар ҳақида батафсил ахборот берди.
Мазкур йилларда институт илмий жамоаси томонидан тарих ва манбашунослик йўналишида «Мужмали Фасиҳий» (муаллиф Фасиҳ Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Хавофий; академик Д.Ю. Юсупова форс тилидан таржима қилган), «Хоразм таърифи» (муаллифи номаълум; М. Сафарбоев, Ҳ. Лутфуллаев араб имлосидан табдил қилган), «Туғли ҳикоялар буржи» (Булунғурдаги Хожа Ҳофиз Шерозий зиёратгоҳи ва Шероз қалъаси тарихига бағишланган монография, муаллиф А. Жуманазаров), «Великий Шелковый путь: связи и судбы (на основе китайских источников и литературы)» (муаллиф А. Ходжаев), Epitaphs of Muslim Scholars from Samarkand in the 4th–8th/10th–14th Centuries: Cultural and Social Contexts. / Edited by Bakhtiyar Babajanov, Lola Dodkhudoeva, Ashirbek Muminov, Ulrich Rudolf) ўндан ортиқ асарлар чоп қилинган.
Фан тарихи соҳасига оид «Темурийлар даври ёзма манбаларида Марказий Осиё тарихий географияси» (монография, муаллиф О. Бўриев), «Абу Райхан Беруни Избранные произведения VIII том. Малые трактаты Беруни» (муаллиф Абу Райҳон Беруний; арарб тилидан А. Аҳмедов таржима қилган, Б. Абдуллаев ва У. Қуранбоева кўрсаткичлар тузган) каби тўртта асар нашр этилди.
Абу Райҳон Беруний асарларининг ушбу VIII жилдига «Картография», «Ёритгичларнинг ўтиши», «Зижлар тожи» номли рисолалари киритилган.
Исломшунослик кейинги йилларда институтнинг муҳим ва нуфузли тадқиқот тармоқларидан бирига айланди. Ўтган 2017 – 2018 йилларда бу йўналишда «Жомеъ ас-сунан» (муаллиф Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий; Ҳ. Аминов, М. Исмоилов, Б. Абдуллаев араб тилидан таржима қилган), «Китаб илал ас-сағир» (муаллиф Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий; Ҳ. Аминов, М. Исмоилов, Б. Абдуллаев нашрга тайёрлаган), «Расулуллоҳ сафдошлари» (муаллиф Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий; Ҳ. Аминов, М. Исмоилов, Б. Абдуллаев араб тилидан таржима қилган). Ушбу асарда Расулуллоҳнинг 730 нафар замондоши тўғрисида маълумот берилган.
«Қуръондаги маънодош сўзлар» (муаллиф Ал-Ҳаким ат-Термизий; араб тилидан О. Қориев, Ҳ. Аминов таржима қилган) каби Термизийларнинг тўққизта асари ўзбек тилига ўгирилиб, изоҳлар ва илмий кўрсаткичлар билан таъминланган ҳолда чоп қилинди.
Мумтоз адабиётга оид асарлар қўлёзмалар хазинасининг салмоқли қисмини ташкил этади. Аждодлар миллий маънавий меросининг бу соҳасига тегишли қимматли бўлагидан «Мажмуаи шоирон» (муаллифи Абдукарим Фазлий Наманганий; М. Ҳасаний араб имлосидан табдил қилган), «Девон» (муаллиф Адиб Собир Термизий; Чустий, М. Ҳасаний, Э. Очилов таржима қилган), «Китобат санъати дурдоналари» (Тузувчи ва муқаддима муаллифи З. Раҳимова; С. Каримова ўзбек тилига таржима қилган) асарлари ўқувчилар оммасига етказилди.
Ушбу илмий соҳалар қаторида каталоглар ва яна турли йўналишларда чоп қилинган китоблар ҳақида ҳам зарур маълумотлар берилди.
Тақдимот ҳисоботи тинглангач, мутахассислар, иштирокчи меҳмонлар сўзга чиқишди ва бажарилган ишлар юзасидан қизғин мунозара бўлиб ўтди. Айниқса, Шарқшунослик институти ректори Г. Рихсиева қўлёзма манбалар нашр этилиши бугунги долзарб муаммолардан экани ва мазкур бажарилган ишлар Республика илм фани ривожига муҳим ҳисса бўлиб қўшилгани тўғрисида гапирди. Профессор Ш. Ёвқочев Термизийлар асарларининг илмий таржима қилиниши ва нашр этилиши борасида қимматли фикрлар билдирди ҳамда институтнинг Халқаро ислом академияси билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш бўйича айрим таклифларини билдирди.
Тадбирда чоп қилинган китоблар ва айрим қўлёзма манбаларнинг кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.
Ушбу илмий тадбир институтнинг республикамиз илмий ҳаётида тутган ўрни, хизмати ва ижтимоий мақомини кўрсатиб берди. Бундай анжуманларнинг ўтказиб турилиши шарқшунос олимлар, тадқиқотчиларнинг мамлакат бўйлаб амалга оширилаётган қизғин ва самарали ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини тарғиб қилиш, маънавий рағбатлантириш учун хизмат қилади.

E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

  2019 йил 11 сентабрь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти (ЎзФАШИ)да «Беруний ўқишлари» номли навбатдаги илмий анжуман ўтказилди. Анжуманда ЎзР ФА ижтимоий-гумманитар йўналишидаги барча муассасалар, Тошкент давлат шарқшунослик институти, ТошДУТАУ, Республикамизнинг Наманган, Самарқанд, Бухоро, Термиз вилоятлари Олий ўқув юртларидан келган ёш ва етук олимлар, мустақил тадқиқотчилар НамММҚИ, ККО АН РУЗ, Қирғизистоннинг «Ала-Тоо» халқаро  университети, СамДЧТИ, ФДУ, ТИҚХММТИ ҳамда ЎзР ФА Шарқшуносик институтидаги етакчи олим ва илмий ходимлардан иборат 100 нафарга яқин қатнашчи иштирок этди. Анжуманга тақдим қилинган 21 та маърузадан 15 таси тингланди. Ушбу тадбир олимларнинг тадқиқот соҳасига қизиқишларини ошириш, рағбатлантириш ҳамда тадқиқотчиларнинг ўзаро тажриба алмашинуви учун кенг имкониятлар яратди.

 Мазкур конференцияда Ватанимиз тарихини тарғиб ва тадқиқ этишда тадқиқотчиларнинг илмий-усулбий малакасини ошириш ва уларни мамлакатда кечаётган илмий жараёнлар билан яқиндан таништириш мақсадида  ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Шунингдек, унда Республикадаги шарқшунослар, ёш олимлар илмий потенциалини ошириш, илм-фан ва таълим интеграциясини ривожлантириш, илмий салоҳиятни кучайтириш, ташкилотлараро корпоратив ҳамкорлик фаолиятини кенгайтириш, миллий ўзликни англаш ва қадриятларни асраб қолиш, жамият равнақи ва тинчлигига путур етказадиган зарарли ғоялар тарқалишининг олдини олиш тадбир вазифаси қилиб белгиланди.

Анжуманда Абу Райҳон Беруний илмий мероси ва ижодининг дунё илм-фани тараққиётида тутган ўрни, олим асарлари тадқиқи, унга оид тарихий манбалар, тадқиқотлар таҳлилига оид масалалар, буюк алломаларимизнинг илмий меросини ўрганиш, Марказий Осиё тарихи ва тарихшунослиги, меъморий ёдгорликлар тарихи, Шарқ халқлари адабиётининг оммалашуви ва маънавий-бадиий қирралари, Ўзбекистоннинг хорижий Шарқ мамлакатлари билан муносабатларига  алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида улуғ аждодимиз Абу Райҳон Беруний меросини тадқиқ этишга оид илмий услублар, янгича ёндошувлар ва изланишларни юқори босқичларга олиб чиқишга оид фикрлар билдирилди, таклифлар киритилди. Фаол тадқиқотчилар рағбатлантирилди. Йил якунига қадар, маъруза матнларини институтнинг «Meros» журналида ёки алоҳида тўплам шаклида нашр этиш режалаштирилган.  

Америка қитъасини Колумбдан неча аср аввал айтиб кетган, мероси башариятга тааллуқли бу алломани жаҳоннинг кўплаб халқлари ўз олими деб билади. Ўз давридан минг йиллар илгарилаб кетган, тадқиқотлари ҳануз жаҳон олимларининг баҳсига, ҳайратига, янги-янги кашфиёту тадқиқотларга сабаб бўлаётган Абу Райҳон Беруний асарлари мазмунини чуқурроқ билиш барчамиз учун шарафли ишдир.
 
Шу мақсадда Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида ташкил этилган “Беруний ўқишлари“ деб номланган дастлабки илмий-амалий анжуманга турли вазирлик ва идоралар, олимлар, талабалар, маҳаллий ва хорижлик тадқиқотчилар таклиф этилди.
 
Дарҳақиқат, Беруний наинки Ўзбекистон, балки жаҳон илм-фани ривожида бениҳоя улкан ҳисса қўшган. Аллома асарларини тобора кўпроқ илмий муомалага киритиш, “Беруний ўқишлари“ анжуманининг нуфузи ва қамровини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади. Зеро мазкур анжуман олимларимиз учун муҳим илмий ва ғоявий фикр алмашиш майдончаси бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Унинг изланишлари география, сферик тригонометрия, геодезия, фалсафа, термофизика, квант физикаси, астрономия, математика ва бошқа кўплаб изланишларга асос бўлган.
 
– Беруний ниҳоятда мураккаб, қонли тўқнашувлар авжига олган даврда шу қадар чуқур фикр юритиб, ўз ғояларини, янгича дунёқарашни ифода этиб катта-катта асарларни, янги илмий методларни яратган олим, – деди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бўлим бошлиғи Бахтиёр Каримов. – Берунийшуносликка оид бу конференция физиклар, математиклар, биологлар, шарқшунослар, тарихчилар, манбашунослар, геологлар, фармакогнозия, геодезия, ҳиндшунослар, қадимий Турон тарихини ўрганувчиларни ўзига жамласа айни муддао бўларди. Олим кўплаб асарлар ёзган бўлса-да, улардан айримлари илмий муомалада. Алломанинг қолган асарларини топиш, уларни пухта ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Америкалик ёзувчи, таҳлилчи ва тарихчи олим Фредерик Старр “Американи Колумб эмас, Беруний очган. Унга АҚШда ҳайкал қўйса арзийди“ деганди. Юртимизда 1998 йилда қурилиши бошланган Беруний уй-музейидаги ишларни охирига етказиш, бобомизнинг меросини ўрганиш, хотирасини эъзозлашга оид ишларни кучайтириш зарур, деб ўйлайман.
 
– Берунийнинг “Осор ал-боқия ан ал-қурун ал-холия“ (“Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар“) асари халқлар, инсоният, эралар тарихига оид қимматли маълумотларга бой бўлиши билан бирга унинг нечоғли қомусий олимлигини намоён этади, – деди берунийшунос олим Ашраф Аҳмедов. – Ўтган йили Афғонистонда аллома фаолиятига бағишланган анжуманда Беруний ижоди бутун инсониятга тааллуқли экани алоҳида таъкидланди. Буюк аждодимиз асарларининг қадр-қиммати ҳамон долзарблигида, фанларни ўрганишда у яратган методологиянинг ўзгармаганида намоён бўлади. Бугунги замонавий илм-фаннинг илдизлари Беруний асарларига асосланади, дейиш ҳам мумкин.
 
– Бу анжуманда иштирок этиш мен учун катта фахр ва шараф, – деди Қирғизистоннинг Ала-Тоо халқаро университети тадқиқотчиси Нурлан Шеримбеков. – Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий сингари даҳоларнинг ижодини ўрганишга қизиқаман. Ҳозирда Беруний асарларида келтирилган миқдор ва ўлчовга оид терминларнинг изоҳи, этимологияси юзасидан тадқиқот олиб бораяпман. Бу изланиш халқлар, цивилизациялар, маданиятлараро мулоқотни, уларнинг ўзаро таъсирини, тарихни ўрганишда алоҳида аҳамият касб этади.
 

 

1 543
Назокат УСМОНОВА, ЎзА
 
 
Thursday, 08 August 2019 17:40

ELEKTRON KATALOG BAZASI

Written by

1. Каталог фонда института рукописей  1-том Литература XIV-XIX век.

2. Каталог фонда института рукописей  2-том Литература IX-XII век.

3. Каталог фонда института рукописей  История.

4. Каталог фонда института рукописей  Поэзия 744-1769.

5. Каталог фонда института рукописей  Философия 1879-2101.

6. Каталог фонда института рукописей  Мусульманская агиография.

7. Каталог фонда института рукописей  История 3463-3561.

8. Каталог фонда института рукописей  История. Вспомогательные дисциплины  4159-4228.

9. Каталог фонда института рукописей  История и смежные дисциплины.

10. Каталог фонда института рукописей  История 6010-6024.

11. Каталог фонда института рукописей  История и смежные дисциплины  6756-6781.

12. Каталог фонда института рукописей  История 6990-7002.

13. Каталог фонда института рукописей  Точные и естественные науки.

14. Каталог фонда института рукописей Всеобщая история.

15. Каталог фонда института рукописей Медецина.

Wednesday, 31 July 2019 09:56

БУРИЕВ АМАНУЛЛА

Written by

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ НОМИДАГИ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ

DSc.27.06.2017.Tar.44.01 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ

 


АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ НОМИДАГИ
 

ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ

 

 

 

БУРИЕВ АМАНУЛЛА

 

 

ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ ЁЗМА МАНБАЛАРИДА МАРКАЗИЙ

ОСИЁ ТАРИХИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

 

 

07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари

 

 

ИЛМИЙ МАЪРУЗА ШАКЛИДАГИ ТАРИХ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ (DSс) ДИССЕРТАЦИЯСИ

 

 

 

Тошкент – 2019

Wednesday, 31 July 2019 09:48

Эълон

Written by

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, т.ф.н. А. Буриевнинг “Темурийлар даври ёзма манбаларида Марказий Осиё тарихий географияси” мавзусидаги  07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари ихтисослиги бўйича тарих фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун илмий маъруза шаклида тайёрлаган докторлик диссертацияси ҳимояси Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.Tar.44.01. – рақамли илмий кенгашнинг 2019 йил 26 август куни 14:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.

 

Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 79-уй. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти. 1 қават, мажлислар зали.

Тел.: +998(71) 262 54 61

 

факс: +998(71) 262 52 77

 

email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

 

2019 йил 8 июль куни Ўмон Ҳужжат ва архивларни сақлаш бўйича миллий бошқармаси раҳбари (вазир даражасида) жаноб ал-Давайни Ҳамид Муҳаммад Зувайҳи (Аl-Dhаwуаni Наmed Моhammed Dhuwaihi) раҳарлигидаги делегация аъзолари (халқаро ҳамкорлик департаменти бошлиғи ўринбосари ал-Ҳажри Райа Амир Муҳаммад; мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи - ал-Шекайли Ҳамид Соиф Муҳаммад ва бошқ.) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар Институт фаолияти ва янги биноси билан танишиб, ўзаро ҳамкорликнинг янги уфқларини белгилаб олдилар.

Ташриф якунида Ўзбекистон Республикаси билан Ўмон Султонлиги ўртасидаги аъло даражадаги муносабатлар, икки давлатнинг қўлёзма ҳамда тарихий ҳужжатлар соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истагидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан Ўмон султонлиги Ҳужжат ва архивларни сақлаш миллий бошқармаси ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик меморандиуми имзоланди. Шунингдек, Ўмон Султонлигида тарихий ҳужжатларни асраб-авайлаш ва сақлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Меҳмонлар жорий йилнинг 12 июль кунига қадар Ўзбекистонда бўладилар. Эртага 10 июль куни эса делегация аъзоларининг Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Ислом цивилизация марказига ташриф буюриб, суҳбат ўтказишлари ва ўзаро ҳамкорликнинг истиқболларини белгилиб олишлари режалаштирилган.

Page 3 of 6

O'zbekiston Respublikasi davlat dasturlari portali

Media yangiliklar

  • Xabarlar
  • Maqolalar
  • Kitoblar
  • XALQARO HAMKORLIK
Has no content to show!
Post by Admintiu
- May 26, 2018
ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида 2015-2017 йилларда “Термизлик алломалар ...
Post by Admintiu
- May 26, 2018
ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида 2015-2017 йилларда “Термизлик алломалар ...

BIZ BILAN BOG'LANISH

Xalqaro hamkorlik

Konfirensiyalar

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…