SJ News II - шаблон joomla Авто

""Adolat" sosial-demokratik partiya Siyosiy Kengashi raisi"

Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг “Яширин масалалар”

ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида 2015-2017 йилларда “Термизлик алломалар илмий меросини тадқиқ этиш, асарларининг таржима ва нашрини амалга ошириш” амалий лойиҳаси доирасида термизлик ислом алломалари асарларини илмий изоҳли нашрини тайёрлаб нашр қилиш ишлари олиб борилди. Мазкур давр мобайнида ислом илмларининг турли йўналишлари, ҳамда тарих ва адабиётга оид ўндан ортиқ асарларнинг араб ва форс тилларидан ўзбек тилига илмий-изоҳли таржималари амалга оширилди. Бу асарларнинг деярли барчаси ўзбек исломшунослиги ва шарқшунослиги соҳасида илк бор илмий муоамлага киритилди.

Лойиҳа фаолиятининг ижобий натижаларидан яна бири лойиҳа доирасида шарқ тилларидан ўрта аср манбаларини ўзбек тилига илмий изоҳли нашрлари тайёрлаш борасида малака ва тажриба тўплаган кадрлар ҳам тайёрланди. Муайян маънода ЎзР ФА Шарқшунослик институтида оид ислом илмларига оид ўрта асрларда яратилган манбаларни илмий муомалага киритиш борасида мактаб шаклланди десак муболаға бўлмайди.

Ўтган даврда бошланган бу эзгу амал бугуни кунда ҳам Шарқшунослик институтининг “Исломшунослик ва ижтимоий фикр тарихи” бўлимида давом эттирилиб ривожлантирилмоқда.

 Қуйида лойиҳа доирасида яратилган нашрларининг айримлари ҳақидаги маълумотлар билан танишиш мумкин.

Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг “Яширин масалалар” (“Масаил ал-макнуна”) асари илмий-изоҳли таржимаси ва матни. Араб тилидан таржима, изоҳлар, кўрсаткичлар ва сўз боши муаллифи М. Исмоилов. (2017й. 300 б.).

Асар аксар ирфоний мавзуларни баён қилувчи асарлардан биридир. Асарда ҳамма ҳам билавермайдиган, тафаккур аҳли орасидан айрим зотларгина илғаб олиши мумкин бўлган қалбда кечадиган нозик масалалар ҳақида сўз юритилган. Ундаги асосий ғоя комил инсон тарбиясида илм ва маърифатнинг ўрни, нафс тарбияси аҳамиятининг юксак эканлигидир.

So'ngi yangiliklar

Post by admin
- Jan 16, 2023
- 0
Post by admin
- Jan 12, 2023
- 0
“Фарғона водийсида пахтачилик тарихига оид архив ҳужжатларининг манбашунослик таҳлили” мавзусида Мирзаев Авазбекнинг ...
Post by admin
- Jan 07, 2023
- 0
BuxDU profesori, Oliy majlis Qonunchililik palatasi deputati, taniqli tilshunos olim professor T.R.Choriyev hamda BuxDU ...
Post by admin
- Jan 05, 2023
- 0
Post by admin
- Dec 22, 2022
- 0
????Boku shahrida O'zbekiston madaniy merosini o'rganish, asrash va ommalashtirish bo'yicha Butunjahon jamiyati ...
Post by admin
- Dec 18, 2022
- 0
O`monlik olimlar tashrifi 14 dekabr 2022 yil, O’zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi, Sharqshunoslik institutiga ...
Post by admin
- Dec 14, 2022
- 0
12-dekabr 2022 yil O’zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik institutiga ...

Media yangiliklar

  • Xabarlar
  • Maqolalar
  • Kitoblar
  • XALQARO HAMKORLIK
Has no content to show!
Post by admin
- May 26, 2018
ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида 2015-2017 йилларда “Термизлик алломалар ...
Post by admin
- May 26, 2018
ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида 2015-2017 йилларда “Термизлик алломалар ...

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…