SJ News II - шаблон joomla Авто

""Adolat" sosial-demokratik partiya Siyosiy Kengashi raisi"

Sunday, 10 June 2018 17:58

Абулаббос Муҳаммад Толиб ибн Тожиддин Ҳасанхожа Ҳусай¬ний Сиддиқийнинг форс тилидаги “Матлаб ут-толибин” (“Толиблар мат¬лаби”) асари

Rate this item
(0 votes)

Абулаббос Муҳаммад Толиб ибн Тожиддин Ҳасанхожа Ҳусай­ний Сиддиқийнинг форс тилидаги “Матлаб ут-толибин” (“Толиблар мат­лаби”) асари тахминан 1673 йили ёзиб тугатилган. Асар XVI–XVII асрларда Бухоро хонлигининг сиёсий, диний ва иқтисодий ҳаётида юқо­ри мавқега эга бўлган машҳур Жўйбор шайхлари ёки хожалари хона­донининг бир неча авлоди фаолиятига бағишланган. Муаллиф ўзи ҳам ушбу хонадонга мансуб бўлгани туфайли, Жўйбор хожаларининг ҳаёт тарзи, молу мулклари, муридлари ва хизматкорлари, қурдирган иморат­лари ҳамда Бухоро хонлари ва баъзи хорижий ўлкалар ҳукм­дорлари билан муносабатлари ҳақида муфассал маълумотлар беради. Асарда ўша даврлар бошқарув тизими ва хўжалик ҳаётига оид қатор атама­лар фаол қўлланилган. Шу сабабли “Матлаб ут-толибин” Мар­казий Осиёнинг XVI–XVII асрлардаги тарихига доир бирламчи ва мўътабар манбалар сирасига киради.

“Матлаб ут-толибин”нинг танқидий матнини тузиш учун асар­нинг ЎзР ФА ШИ хазинасида сақланаётган 1133/1718 йили кўчи­рилган қўлёзмаси таянч нусха сифатида танлаб олинди, шунингдек, Ўзбе­ки­с­тонда ва хорижда сақланаётган бошқа бир қанча қўлёзма­лардан ёр­дам­чи нусхалар тарзида фойдаланилди.

Ўзбекистон Республикаси ФА, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти; нашрга тай­ёрловчилар: Ғулом Каримий, Эркин Миркомилов; масъул муҳаррир Ҳалим Тўраев. – Тошкент: “Movarounnahr”, 2012. – Б.376.

Read 1487 times

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…