SJ News II - шаблон joomla Авто

""Adolat" sosial-demokratik partiya Siyosiy Kengashi raisi"

Thursday, 31 October 2019 01:28

ДЎСТОНА ТАШРИФ

Rate this item
(0 votes)

Жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўмон султонлиги Вақф ва дин ишлари бўйича вазир маслаҳатчиси Муҳаммад Саид ал-Мамарий  ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шаркшунослик институтига ташриф буюрди. Ушбу ташриф Ўмон султонлиги элчихонаси томонидан 18-26 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “Бағрикенглик, ўзаро англашув, бирдамлик ва тотувлик: Ўмон ислом рисоласи” номли кўргазмадаги иштироки доирасида амалга оширилди.

Меҳмон ташриф асносида директор Б.Абдухалимов бошчилигидаги ЎзР ФА Шарқшунослик  институти раҳбарияти билан учрашди.  Директор юқори мартабали меҳмонга институт илмий фаолиати ҳақида атрофлича маълумот берди. У келажакда икки томон илмий ҳамкорлиги хақида баъзи фикрларини баён қилди. Меҳмон барча таклифларини мамнуният билан қабул қилди.

 Учрашув самарали ва дўстона вазиятда бўлиб ўтди.

Read 2370 times Last modified on Thursday, 31 October 2019 01:36

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…