SJ News II - шаблон joomla Авто

"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

Tuesday, 28 September 2021 05:02

САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Rate this item
(0 votes)

 

Давлат ҳокимияти бошқаруви йўналишида:

 

  1. Биз бошқарувда шаффофлик ва ошкоралик тамойилига қатъий риоя этилишини таъминлаймиз, оммавий ахборот воситалари ходимлари, шу жумладан, журналист ва блогерларнинг ҳуқуқий мақомини халқаро андозалар даражасига кўтариш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг аниқ чораларини кўрамиз.
  2. Биз 2019 йилдан буён таъкидлаб келаётганимиздек, маҳаллий ҳокимларни сайлаш тизимини жорий этамиз ва ҳокимларнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раислари лавозимида ўтиришига чек қўямиз.
  3. Биз коррупционерларга Ватан тараққиётига тўғаноқ бўлувчи хоинлар деб қараймиз! Коррупциянинг барча кўринишлари учун кескин жазо чораларини қўллаймиз!
  4. Биз табиий бойликларни, жумладан табиий газ ва электр энергиясини аввало халққа берилишини, эҳтиёждан ортиғини эса четга сотилишини йўлга қўямиз.

 

Адолатлилик ва суд-ҳуқуқ йўналишида:

 

  1. Биз шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, жумладан, шахс дахлсизлиги, шахсий дахлсизлик, мулк дахлсизлиги, турар жой дахлсизлиги, наботат ва ҳайвонат олами дахслизлиги тамойилларига қатъий риоя этилишини таъминлаймиз.
  2. Биз жамиятда, жиноятчиликка, шу жумладан, давлат мулкини ўзлаштиришга, порахўрликка, тамагирликка, зўравонликка, экстремизм ва терроризмга қарши муросасиз курашамиз. Ҳар қандай кўринишдаги “самосуд” учун қатъий жазо белгилаймиз. Айрим жиноят турларига маънавий жазо қўллаш йўлга қўямиз.
  3. Биз 2019 йилги амалдаги сайловолди дастуримизда мустаҳкамлаб қўйилган ғоя яъни,:

- барча ижро билан боғлиқ ваколатларни, жумладан, жазони ижро этиш муассасаларини адлия идоралари тузилмасига бериш;

- ягона юрисдикция судларини ташкил этиш жараёнини қуйи поғоналарга – туман (шаҳар) даражасига қадар тушириш;

- мамлакатда ягона тергов органи – Тергов қўмитасини ташкил этиш орқали инсон ҳуқуқ ва эркинликларини халқаро талаблар доирасида таъминлаймиз.

 

Ижтимоий йўналишда:

  1. Ҳар бир инсон бошпанага эга бўлишга ҳақли. Биз уй-жойларнинг нархини кескин камайтирамиз. Ҳаммабоп ва ҳамёнбоп уйлар – ижтимоий ҳимоянинг муҳим шартидир. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини муниципал уйлар билан таъминлаймиз.
  2. Биз пенсиядаги юқори чекловларни бекор қиламиз ва ҳар кимнинг меҳнатига, олган маошига ва ижтимоий тўловларига яраша пенсия таъминотини йўлга қўямиз.

 

Мактабгача таълим соҳасида:

  1. Биз болаларни мактабгача таълим муассасаларига ҳозиргидек уч ёшидан эмас, икки ёшидан бошлаб, ҳеч қандай навбатларсиз юз фоиз қамраб оламиз.

 

Умумий ўрта таълим соҳасида:

  1. Биз таълим ва тарбия тизимини ривожланган ва шарқ маданиятига мос келадиган илғор тажрибалар ва миллий қадриятлар ва урф-одатлар асосида умумий ўрта таълимнинг янги стандартларини яратамиз.
  2. Биз марказдан узоқ қишлоқларда яшаб, аъло баҳолар билан ўқиган иқтидорли кам таъминланган ёшларни давлат ҳисобидан олий таълим олишини кафолатлаймиз.

 

Олий таълим соҳасида:

  1. Биз таълим тизимида кечаётган тарқоқликлардан, қарама-қаршиликлардан воз кечиш учун Мактабгача таълим, Халқ таълими, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликларини ягона – Таълим вазирлигига айлантирамиз!
  2. Биз олий таълим квоталарини бутунлай йўқ қиламиз ва ҳар кимга олий таълим олиш ҳуқуқи эркинлигини ҳамда рейтинги юқори бўлган талабаларни бепул олий таълим олишини кафолатлаймиз.

 

Илм-фан соҳасида:

  1. Илм-фанни молиялаштиришга сарфланадиган маблағ 2030 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизига қадар уни давлат бюджетидан молиялаштиришни босқичма-босқич таъминлаш зарур, деб ҳисоблаймиз.
  2. Ўзбекистонда жаҳоннинг Гавай, Канар ороллари ҳамда Чилида жойлашган энг нуфузли обсерваториялари билан рақобатлаша оладиган Майданак обсерваториясидан унумли фойдаланган ҳолда астрономия соҳасида аждодларимиз илмий мероси анъаналарини давом эттирамиз.
  3. Мамлакатда “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – 2030” концепциясини ва манзилли дастурлар ишлаб чиқиш таклифини илгари сурамиз. Бунда, алоҳида эътиборни Каратахен протоколини амалга оширилишига ва ген муҳандислик усуллари ёрдамида ўзгартирилган организм маҳсулотларини яратиш ва фойдаланиш тамойилларига қаратамиз.

 

Тиббиёт соҳасида:

  1. “Ақлли тиббиёт” тизимини йўлга қўямиз, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича “Миллий дастур” яратамиз.
  2. Болалар орасида кенг тарқалаётган ва уларнинг соғлом ривожланишига тўсиқ бўладиган ясситовонлик, сколиоз, тиш касалликларига биринчи ва ўта муҳим масала сифатида қараймиз.
  3. Шунингдек, репродуктив саломатлик масаласи, онкология, сил, қанд касалликларини олдини олиш ва тўлиқ давлат ҳисобидан даволаш алоҳида диққат-эътиборимизда бўлади.
  4. Дори-дармон спекуляциясига, нархларни асоссиз оширилишига чек қўямиз!

 

Маънавият йўналишида:

  1. Маънавий тарбиянинг устуворлигини таъминлаш мақсадида тарихий қадриятларимизга асосланган “Жамиятда юриш-туриш, одоб-аҳлоқ қоидалари” кодексини яратамиз.
  2. Биз динимизнинг илму ирфон, яъни дунёвий юксалишга чорловчи ғоялари тарғиботини кучайтириш орқали “Ислом манбалари ва мантиқий билимлар уйғунлиги” лойиҳасини амалга киритамиз.

 

Иқтисодиёт йўналишида:

  1. Биз рақамли иқтисодиётни қўллаб қувватлаймиз. “Рақамли иқтисодиётда аҳоли бандлигини таъминлаш Концепцияси – 2030” лойиҳасини жорий қиламиз.
  2. Рақобатни кучайтириш орқали монополияга барҳам берамиз. Буюртмачи ва етказиб берувчи ўртасида тузиладиган шартномани қудратли ҳуқуқий воситага айлантирамиз ва бу жараёнга ҳокимият аралашувига чек қўямиз.
  3. Мамлакатнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш мақсадида ундириладиган барча тўловлар (жарималар, давлат божлари, йиғимлар ва бошқа мажбурий ундирувлар) тўлалигича давлат бюджетига йўналтирилиши шарт, деб ҳисоблаймиз.

Яъни, барча даражадаги давлат ташкилотларининг “шахсий чўнтаги” бўлган турли махсус жамғармаларни бекор қилиб, давлат бюджетига тушишини таъминлаймиз.

  1. Биз маҳсулот сифатини қатъий давлат назоратига оламиз, аниқ стандартлар жорий этиб, сифатсиз маҳсулот чиқариш ҳамда нарх-наволарнинг сунъий кўтаришга қаратилган хатти-ҳаракатлар учун кучайтирилган жазо чораларини қўллаймиз!

 

 

Read 586 times

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…