SJ News II - шаблон joomla Авто

"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

Yangiliklar

Yangiliklar (384)

Баҳром Абдуҳалимов, ЎзРФА вице президенти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директори, профессор: "Замон тезкорликни талаб этмоқда"

— 2024 йилда мамлакатимизнинг маданий-гуманитар соҳасидаги энг йирик воқеалардан бири, ҳеч шубҳасиз, Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг илмий-маърифий ва ташкилий фаолияти бўлди.

Марказ асрлар давомида Ўзбекистон жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми ва ислом маданияти марказларидан бири бўлганини акс эттириб, халқимизнинг бой ўтмиши ва илм-маърифат ривожига қўшган ҳиссасини намоён этишга қаратилган йирик мегалойиҳага айланиб улгурди.

2024 йилда марказнинг илмий-маърифий ва халқаро ҳамкорлик соҳасидаги фаолияти сезиларли даражада фаоллашди. Жорий йил июль ойида ўтказилган “Буюк аждодлар мероси — Учинчи Ренессанс пойдевори” форуми бу борадаги энг муҳим воқеалардан бири бўлди. Форумда 500 га яқин олим иштирок этди ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг мақсадлари, вазифалари, амалга оширган ишлари ҳамда янги лойиҳалари атрофлича муҳокама қилинди. Билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида янги “йўл харитаси” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

2025 йилда Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорлик янада юқори босқичга кўтарилишига ишонамиз. Қиладиган хайрли ишларимиз кўп, замон эса тезкорликни талаб этмоқда.

Янги йилда маҳаллий ва хорижий олимлар халқимизнинг бой ўтмиши, илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссасини тадқиқ қилишда янги марраларни эгаллаб, тарих зарварақларига муҳрланишини кутиб қоламиз.

Кириб келган Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Wednesday, 01 January 2025 12:07

O'zbekiston tarixi - SURAYYO KARIMOVA

Wednesday, 01 January 2025 12:01

O'zbekiston tarixi - SHAVKAT AYUPOV

Wednesday, 01 January 2025 11:56

O'zbekiston tarixi - BAHROM ABDUHALIMOV

Сарҳисоб

2024 йил ўзига хос залворли воқеалар, ҳаётбаxш ташаббус ва элу юртга манфаатли ислоҳотларга гувоҳ бўлди. Жумладан, инсон қадрини юксалтиришга бўлган уриниш бу йил давомида ҳам кенг қулоч ёзди. Аҳолининг розилигини ошириш, фаровон турмуш яратишга доир интилишларимиз бесамар кетмади.  

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтган сайлов муҳим сиёсий воқеалар сирасига киради. Ушбу сайлов Янги Конституция ва янгича тизим асосида амалга оширилди ҳамда демократик тараққиётнинг янги даври ва босқичига сабаб бўлди.  

2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўрсатмаси билан Фанлар академияси тизимида Миллий археология маркази ташкил этилган эди. Ўтган давр мобайнида мазкур илмий муассаса мутахассислари сезиларли ютуқларга эришди. Ўзбек археологларининг асосий илмий ютуқлари “Nature”, “Science”, “Nature Communications”, “Scientific Reports”, “PLOS ONE” ва “Antiquity” каби жаҳоннинг энг нуфузли журналларида чоп этилди.  

2024 йил октябрь ойида ўзбекистонлик ва америкалик археологларнинг ҳамкорликда олиб борган илмий изланишлари натижаси “Nature” журналида Миллий археология маркази директори Фарҳод Мақсудовнинг “Large-scale medieval urbanism traced by UAV–lidar in highland Central Asia” номли илмий мақоласи чоп этилди. Унда ўзбекистонлик ва америкалик бир гуруҳ археологлар томонидан Зомин тоғларида қадимги Буюк ипак йўлидаги номаълум шаҳарлар топилгани баён қилинган. Мазкур изланиш Марказий Осиё археологиясидаги айрим масалаларга ойдинлик киритгани учун “New York Times”, CNN, BBC, “National Geographic” ва “Le Figaro” каби жаҳон нуфузли ОАВ саҳифаларида ҳам кенг ёритилди. Ушбу тадқиқот иши “National Geographic” талқинига кўра, 2024 йилда археология соҳасида қилинган 7 та энг яхши кашфиётлардан бири сифатида эътироф этилди.  

Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Асосий фондидаги 13000 жилддан зиёд қўлёзмаларнинг инглиз тилидаги электрон каталоги яратилди ва интернет тармоғига жойлаштирилди. Бундай каталог дунё фондларида жуда кам бўлиб, нафақат республика, балки хориждаги тадқиқотчилар учун ҳам институт манбаларидан фойдаланишни осонлаштиради.  

Филолог олимлар томонидан “Ўзбек фольклори ёдгорликлари” 100 жилдлигининг 31-40 жилдлари “Ренессанс пресс” нашриётида чоп этилди. “Ўзбек адабиёти тарихини тадқиқ этиш” давлат дастури асосида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди атрофлича тадқиқ этилган 4 жилддан иборат “Алишер Навоий энциклопедияси” чоп этилди.  

“Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи манбалари. Туркистон мухторияти миллий матбуотда” номли китоб нашр этилгани ҳам соҳадаги ютуқлардан бири бўлди. Китобда жадидларнинг миллий давлатчиликни тиклаш йўлидаги қарашлари ва курашлари, Туркистон мухториятининг пайдо бўлиши, фаолияти, тугатилишига оид тарихий жараён бирламчи даврий манба – миллий матбуот негизида таҳлил этилди ҳамда тегишли ҳужжатлар изоҳлари билан берилди.  

“Қарақалпақ фольклоры» кўп жилдли нашрида эса қорақалпоқ халқ оғзаки ижоди намуналари ҳисобланган халқ қўшиқлари ўрин олган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 июлдаги қарори асосида XIX аср қорақалпоқ адабиётининг етук намояндаси Ажинияз Қосибай ўғлининг асарлар тўплами қорақалпоқ ва ўзбек тилларида чоп этилди.  

Фанлар академияси олимлари Шарқнинг буюк алломалари: Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги, Аҳмад Фарғоний илмий мероси, Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигига бағишланган халқаро конференцияларни ташкил этиш ва ўтказишда фаол иштирок этдилар.  

Шунингдек, олимларимиз Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказининг янги концепцияси ва шу асосида янги экспозицияни ишлаб чиқишда фаол қатнашмоқдалар.  

Давлатимиз раҳбари ўзбек илм-фани олдига ҳам бир қатор янги вазифаларни қўйдилар. Айниқса, хорижда таҳсил олаётган, илм билан шуғулланаётган ёшларимиз учун мамлакатимизда шароитлар яратиш, уларнинг интеллект ва қобилиятидан унумли фойдаланиш механизмни ишлаб чиқиш масаласи – долзарб вазифа бўлиб турибди. Академик таълим сифатини янада ривожлантириш зарурати туғилмоқда. Академия негизида илғор хорижий тажрибалар асосида магистр ва докторантларни тайёрлашга ихтисослаштирилган Фанлар академияси университетини ташкил этиш ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу “2+3” дастурини ишга туширишимизга асос бўлиб хизмат қилади (яъни икки йиллик магистратура ва уч йиллик докторантура), ҳар жиҳатдан етук олимларни тайёрлашга замин яратди.  

Бу каби ислоҳотлар натижаларини тил билан ифодалашга вақт етмайди. Бир сўз билан айтганда, ўтаётган йил ҳам тарих зарварақларига залворли ўзгаришлар ила муҳрланишига ишонамиз.  

 Баҳром АБДУҲАЛИМОВ,  

ЎзРФА Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик  

институти директори, тарих фанлари доктори, профессор.  

ЎзА

Monday, 30 December 2024 02:34

ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА

ЎзР Фанлар академиясининг Шарқшунослик институтида 100 мингдан ортиқ араб, форс ва туркий тиллардаги қўлёзма асарлар сақланмоқла.  Бу ерда саксон йилдан буен улуг олимлар қўлёзмалар тадқиқи билан шуғулланиб келдилар. Янги йил  арафасила уларнинг номларини эслаб қўймоқчимиз. Ҳозирда шарқунос олимлар уларнинг ишларини давом эттирмоқдалар.  Уларга хайрли ишларида  омадлар тилаймиз.


?
Бир маскан бор шаҳри азимда,
Хазинадан дур сочиб турар.
Кеча -кундуз инсон қалбига,
Маърифатдан нур сочиб турар.

Шарқшунослик илмгоҳи бу,
Шарқшуносга муқаддас макон.
Боболардан қолган меросга,
Бошдан-оёқ бамисоли кон.

Унда бордир улкан хазина,
Ичи тўла марвариду дур.
Илм излаб  кирса ҳар кимга,
Зиёсидан етказар ҳузур.

Унда мавжуд ҳар бир қўлёзма,
Шарқшуносга тинмай айтар роз.
Кимки унга меҳрини қўйса.
Эл ичида топади эъзоз.

Зимдан агар ташласак назар,
Илмгоҳда руҳлар намоён.
Тилга олсак улар номини,
Шодликларга тўлар бегумон.

Бугун бунда  улуғвор байрам,
Ўтганлар ҳам  барчаси ҳозир.
Анжуманда бундоқ қарасам,
Амир Темур экандир нозир.

Ал-Бухорий кўтариб ҳадис,.
Муҳаддислар ичида турар.
Ён-верида олти муҳаддис,
Китобини кўзига сурар.

Ал-Хоразмий ал-Фаргонийлар.
Улуғбекка  қотмоқдалар  сўз.
Али Қушчи Қозизодага,
Қараб турар узолмайин кўз.

Ибни Сино билан  Беруний,
Китоблардан сўзлашмоқдадир.
Янги -янги  асар ёзмоқни,
Ҳар иккови кўзлашмоқдадир.

Қараб турсам, улуғ Навоий,
Тутмоқдадир Жомий қўлини.
Бу икки дўст хақ гапни айтсам,
Забт этгандир илм мўлини.

Илмгоҳга келса ҳар одам,
Кутиб олар Сабоҳат опа.
Бизлар билан қадамма -қадам,
Яшамоқда саломат опа.

Узоқ йиллар Музаффар ака,
Раҳбарликда бўлди музаффар.
Форобийнинг фалсафасидан,.
Фан кўкида тополди зафар.

Илмгоҳга файз бағишлаб,
Убайдуллоҳ мағрур турмоқда.
Ибни Сино, Беруний ёнда,
Розий билан суҳбат қурмоқда.

Булгаковни ким ҳам билмайди,
Шарқ фанига қўшди кўп ҳисса.
Арендсдек улуг олим хам,
Ном қозонди бунда алқисса.

Асомиддин чекиб кўп заҳмат,
Тадқиқ қилди Жомий хатини.
"Икки денгиз" ичига шунғиб,
Оча олди тарих қатини.

Исматуллоҳ Абдуллаевни,
Бугун тилга олмасак бўлмас.
Саолабий дунесин  очиб,
Қолдиролди асарлар ўлмас.

Ҳамидулла Ҳикматуллаев,
Қўлларидан тушмайин   қалам.
"Касалликлар тарихи"н очиб,
Розий учун чекди кўп алам.

Қувомиддин ака Муниров,
Кўп йил бўлди Хазинага бош.
Қўлёзиани жонидек асраб,
Топа олди ўзида бардош.

Бунда ўтган қанчалаб олим,
Ҳаммасидан қолгандир асар.
Барчасини санамоқ қийин,
Ҳаммасига шуҳрат муяссар.

Омон бўлсин раҳбарлари ҳам,
Илм учун бермоқда ривож.
Ўзбек илми жаҳон халқининг,
Боши узра бўлсин дейди тож.

Раҳмат деймиз Баҳромжон учун,
Тўғри йўлга йўллаб турибди.
Сурайёхон илм аҳлини,
Кеча- кундуз  қўллаб турибди.

Тилагимиз шуки, илмгоҳ,
Шуҳрат билан бор бўлаверсин.
Шарқшунослар  аҳлига доим,
Ғалабалар  ёр бўлаверсин.

Тарих фанлари доктори
Маҳмуд ҲАСАНИЙ

Sunday, 29 December 2024 05:28

Unesco

 

Sunday, 29 December 2024 05:20

UMUMTURKIY MEROSNING XALQARO E’TIROFI

Shu yilning 13-dekabr kuni Parijdagi UNESCO shtab-kvartirasida “Dunyoni leksikografiyada xaritalash: “Devonu lug‘otit turk” tavalludining 950 yilligiga bag‘ishlangan” xalqaro konferensiya bo‘lib o‘tdi. Anjuman doirasida turkiy dunyoning boy merosi va intellektual an’analari ramzi bo‘lgan mazkur asarning ozarbayjon tiliga tarjimasi hamda Istanbuldagi Ali Amiriy Afandi kutubxonasida saqlanayotgan “Devonu lug‘otit turk”ning asl nusxasidan ko‘chirilgan maxsus tayyorlangan nusxasi taqdim etildi. Yig‘inda turkiy davlatlarning Fransiyada akkreditatsiyadan o‘tgan elchilari, UNESCO ishlari bo‘yicha milliy komissiyalar bosh kotiblari va turkiy davlatlarning UNESCOdagi doimiy vakillari, shuningdek, O‘zbekiston, Ozarbayjon, Qozog‘iston, Qirg‘iziston, Turkiya, Turkmaniston, Vengriya va boshqa davlatlarning taniqli olimlari ishtirok etdi.

Xalqaro miqyosdagi ushbu anjumanda O‘zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi vitse-prezidenti, O‘zR FA Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik instituti direktori t.f.d., prof. B.Abduhalimov “Toshkentda saqalanayotgan Ali Qushchining ilmiy merosi” nomli hamda O‘zR FA Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik instituti yetakchi ilmiy xodimi, t.f.d., K.Rahimov “Mahmud Qoshg‘ariyning “Devonu lug‘otit turk” asari turkologiya tarixidagi noyob qimmatli qomusiy manba” nomli ilmiy ma’ruzalari bilan ishtirok etdi.

Shuningdek, O’zbekiston Respublikasining UNESCO tashkilotidagi doimiy vakili Dr. Komiljon Rahimovga maxsus tashakkurnoma taqdim etdi. Bundan tashqari K.Rahimov Parij shahriga safari davomida Fransiya Milliy kutubxonasida saqlanayotgan Narshaxiyning “Tarixi Buxoro” asarining eng qadimgi qo’lyozmasining elektron nusxasini olishga ham muvaffaq bo’ldi. Ushbu muhim manba mazkur asarni yanada to’liqroq anglashimizga katta hissa qo’shadi.

Sunday, 29 December 2024 05:05

2024-YIL YAKUNLARI

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Page 1 of 28

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…