ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти кутубхонаси фондига, шарқшунос, Бирлашган Араб амирлигида Ўзбекистоннинг биринчи туризм вакили, Жазоир, Ливия, Ироқ, Бирлашган Араб Амирлиги, Миср каби давлатларда фаолият олиб борган Хайтматов Нурмухаммад Пирматович (1944-2013)нинг умри давомида тўплаган китоблар коллекцияси топширилди. Ушбу коллекция унинг рафиқаси Хайтматова Сабохат Агзамовна томонидан топширилди. Институт раҳбарияти томонидан топширилган китоблар коллекцияси учун миннатдорчилик билдирилди.