? 2025 йилнинг 29-30 апрель кунлари дунё илм-фан аҳлининг эътибори Самарқанд шаҳрига қаратилади.
? Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарорига кўра айни шу кунлари Самарқанд шаҳрида “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.
⬇️ Анжуманда дунёнинг 100 дан зиёд кўзга кўринган олимлари, муфтийлар, илм-фан арбоблари ва илмий тадқиқодчилар ўз маърузалари билан иштирок этиши кутилмоқда.
? Конференция ҳақида батафсил маълумотни ахборот хати (http://moturidiy.uz/conference-2025) орқали танишиш мумкин.