SJ News II - шаблон joomla Авто
Tuesday, 19 June 2018 15:40

Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги жамғарма аҳолидан қадимий китоблар сотиб олди

Written by
Rate this item
(0 votes)

Миллий ўзликни англаш, тарихий хотира давомийлигини таъминлаш, улкан ёзма меросни асраб-авайлаш, бойитиб бориш ва тадқиқ қилиш ҳамда маданий ва маънавий қадриятларни оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳолида сақланаётган ноёб қўлёзма, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатлар харид қилинди.

Жамғарма ижро этувчи дирекцияси, Фанлар Академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ва ноёб ҳужжатлар эгаси бўлган жисмоний шахслар ўртасида ўрнатилган тартибда шартномалар тузилди ҳамда 29,2 млн. сўм маблағ ноёб ҳужжатлар эгаларига ўтказиб берилди.

Харид қилинган 38 турдаги китоблар, қўлёзмалар тарихий, бадиий, адабий, диний ва илмий аҳамиятга оид манбалар ҳисобланади. Аҳолидан ноёб китоблар, тарихий хужжатлар сотиб олинаркан, уларни илмий муомалага киритиш мақсад қилиб қўйилган. Ёш тадқиқотчиларга тадқиқот манбаи сифатида хизмат қилиши мумкин бўлган бу тарихий ашёлар аҳоли қўлида қолиб йўқолиб кетиши ёки яроқсиз ҳолга келишининг олди ҳам олинади. Бундан ташқари, қўлёзмаларни зарур шарт-шароитларда сақланиши, реставрация қилиниши таъминланади.  

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда асрлар давомида Марказий Осиё бўйича энг бой қўлёзма мерос жамланган бўлиб, унинг салмоқли қисми Ўзбекистон Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланади. Ҳар бири улкан маънавий обида, маданият дурдонаси бўлган бу қўлёзмалар фонди жаҳон миқёсида беқиёс аҳамиятга эга бўлган бебаҳо хазинадир. Мазкур фонд 2000 йилда ноёб илмий ва маданий объектлардан бири сифатида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган. Институтнинг қўлёзмалар фонди олтита алоҳида бўлимдан ташкил топган бўлиб, араб, форс, эски ўзбек тили ва бошқа шарқ тилларида битилган 26 минг жилд қўлёзма, 39 минг жилд тошбосма китоблар ва 10 мингга яқин тарихий ҳужжатлардан ташкил топган.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги Матбуот хизмати

 https://kun.uz/news/2018/06/18/innovacion-rivozlanis-vazirligi-kosidagi-zamgarma-aolidan-kadimij-kitoblar-sotib-oldi
 
Read 1904 times Last modified on Tuesday, 19 June 2018 15:56

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…