SJ News II - шаблон joomla Авто

"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

Wednesday, 27 June 2018 16:47

OAK Uzbekistan

Rate this item
(0 votes)

Хорижий мутахассиснинг илмий раҳбар /маслаҳатчилик қилиши борасидаги диссертацион иш айнан хорижий мутахассис иштирокида тайёрланган бўлса ёки уни тайёрлаш учун шундай хорижлик мутахассис иштирок этиши зарурати бўлган ҳолда 2 нафар илмий раҳбар /маслаҳатчига рухсат этиш мумкинлиги маъносида қўллаб қувватлаш мумкин деб ҳисоблаймиз. Фақат бундай ҳолат барча учун баробар мажбурий деб талқин қилинишига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳам аён бўлиши лозим.

Фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини олиш учун импакт факторга эга журналларда мақола чоп этилиши борасида аввало диссертацияларнинг аслида юқори илмий савияда ёзилганлиги айнан мазкур тоифадаги журналларда мақола чоп этилганлиги билангина баҳоланиши ғояси жуда тўғри деб ҳисобламаймиз. Чунки агар диссертация иши чиндан ҳам юқори илмий саавияда бажарилган бўлса-ю, алоҳида белгиланган журналларда мақола эълон қилинмаганлиги боис уларни ҳимояга рухсат бермаслик маъқул иш эмас. Ҳеч бўлмаганда дастлабки даврда  - шартли равишда ўтиш даврида бу талабни кескин қўймаган ҳолда босқичма-босқич ўтишликни жорий қилиш мақсадга мувофиқ. Чунки кейинги йиллардаги кетма-кет ташкилий ўзгаришлар натижасида ўнлаб тайёр диссертациялар ҳимоя қилинмай қолиб кетмоқда. Тадқиқотчиларнинг бундай кескин ўзгаришларга тайёр эмаслиги уларни эсанкиратиб, илмдан қўл силтаб кетиб қолишигача олиб бормоқда. Шунинг учун кейинги ўнлаб йиллар давомида аввалги талаблар доирасида тайёр бўлган диссертацияларнинг юқори илмий савияда тайёрланганларига янги талабларни кескин қўймаган ҳолда ҳимоя қилиш имкони яратиш зарур.

Фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларининг талаблар таркибига Хирш индексини киритиш борасидаги таклиф бўйича ҳам юқоридаги зикр қилинган ҳолатлар ҳисобга олиниши лозим. Зеро хорижий мамлакатларда ўнлаб йиллар давомида шаклланган тартиб қоидани бирданига жорий қилишга уриниш шарт эмас.

Бу масала айниқса биринчи навбатда ижтимоий-гуманитар фан вакиллари учун инобатга олиниши керак.

 Илмий унвонларга тақдим этиш муддатини қисқартириш масаласида жорий тартибнинг ўзи оптимал шаклда деб ҳисоблаймиз.

 

Read 2028 times

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…