SJ News II - шаблон joomla Авто
Tuesday, 07 May 2019 07:11

АХБОРОТ ХАТИ

Written by
Rate this item
(0 votes)

“БЕРУНИЙ ЎҚИШЛАРИ”

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ  

      

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти 2019 йил 4 сентябрда “Беруний ўқишлари” номидаги  илмий-амалий конференциясини ўтказади. Институт маъмурияти берунийшунослик йўналишида илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва магистрантларни анжуманда иштирок этишга таклиф қилади.

Илмий маърузалар (8-10 бет) шу йилнинг 1 августига қадар қабул қилинади. Анжуман материаллари ОАК таркибидаги илмий журналлардан бирида чоп этилиши кўзда тутилган. Маъруза учун регламент 10 дақиқа.

 

Маъруза матнларини расмийлаштириш талаблари:

 

  1. Матнлар Times New Roman шрифтида, белгилар катталиги 14,
    сатрлар ораси 1 интервалда ёзилган бўлиши керак.
  2. Қоғоз ўлчами: А4 (210-297 мм).
  3. Матн юқорисидан 2,5 см, пастдан 1,5 см, ўнгдан 1,5 см, чапдан 3 см ҳошиялар қолдирилиши талаб этилади.
  4. Саҳифанинг юқори ўнг бурчагидаги биринчи қаторда маърузачининг исми, шарифи, иккинчи қаторда ташкилотининг тўлиқ номи, учинчи қаторда телефон рақами (коди билан) ва электрон почта манзили кўрсатилади.
  5. Мавзу номи қорайтирилган катта ҳарфлар билан бешинчи қаторда, саҳифа ўртасидан ёзилади.
  6. Маърузада мавзу орқали кўтарилган муаммо, унинг ечими, илмий амалий-аҳамияти ва хулосаси кисқа мазмунда берилиши, турли цитата, жадвал ва схемалар келтирилиши, ҳамда ҳаволалар сатр остида берилиши мумкин (Масалан: Шониёзов К. Ўзбек халқининг шаклланиши жараёни. Тошкент, 2001. Б. 135.).
  7. Матнга қўшимча равишда аннотация ва калит сўзлар ўзбек, рус ва инглиз тилида берилиши керак.
  8. Материал электрон ва қоғоз шаклда топширилиши сўралади.

  Кечиктирилган ва талаблар бўйича тайёрланмаган матн қабул қилинмайди.

Манзилимиз:

100170, Тошкент ш.,

Мирзо Улуғбек кўчаси, 79-уй,

Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти.

Мурожаат учун:

Телефон ва телеграмм рақами:  911329730

E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Read 262 times Last modified on Tuesday, 07 May 2019 07:19

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…