SJ News II - шаблон joomla Авто
Friday, 31 May 2019 16:50

“Ўзбекистонда археографик экспедициялар: вазифалар, муаммолар ва натижалар"

Written by
Rate this item
(1 Vote)

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг “Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан “Ўзбекистонда археографик экспедициялар: вазифалар, муаммолар ва натижалар" ҳамда "Алишер Навой асарлари қўлёзмаларининг дунё бўйлаб тарқалиши" мавзуларидаги илмий-амалий семинари 29 майда ЎзР ФА ШИнинг кичик мажлислар залида бўлиб ўтди.  Семинар Фанлар академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими бошлиғи т.ф.д. проф. М.А.Рахимов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Ёш олимлар кенгаши раиси Ҳ.Б. Назирова, Фанлар академияси Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Д.Б. Бердибаевалар иштирокида олиб борилди. Ушбу семинарда 2 та маъруза тингланди.

Булар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Ёш олимлар кенгаши раиси, кичик илмий ходим  Назирова Ҳилола Баҳодировна – “Ўзбекистонда археографик экспедициялар: вазифалар, муаммолар ва натижалар"  номли маърузасива Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Ёш олимлар кенгаши раис ўринбосари Мадалиева Ойсара Рустамовнанинг – "Алишер Навоий асарлари қўлёзмаларининг дунё бўйлаб тарқалиши" мавзусидаги маърузалари тингланди.

  

Иккала маърузада замонавий шарқшунослик соҳасининг ажралмас қисми бўлган қўлёзмалар ҳақида гапирилди. Биринчи маърузада, археографик экспедициялар қай тартибда олиб борилаётгани, муаммолар ва натижалар, иккинчи маърузада Алишер Навоий лирик ижодининг қўлёзмаларда сақланиш салмоғи ва географияси хусусида маъруза қилдилар. Маърузачиларга тингловчилар томонидан кўплаб долзарб саволлар ва таклифлар берилди.

  

 Ушбу таклифлар маърузачилар томонидан қайд этилди ва ФА Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Д.Б. Бердибаева семинар сўнггида иштирок этганларга ягона мақсад, ягона ғоя яъни, Ўзбекистонда илм-фанни ривожлантириш атрофида бирлашиб, иш қўришга чорлади

Read 512 times Last modified on Friday, 31 May 2019 16:58

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…