SJ News II - шаблон joomla Авто
Thursday, 07 November 2019 08:29

АФҒОНИСТОНЛИК ЁЗУВЧИ ВА САНЪАТКОРЛАРНИНГ ТАШРИФИ

Written by
Rate this item
(0 votes)

 

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Афғонистон Ислом республикаси Балх вилояти ёзувчилар уюшмаси “Тарих ва цивилизация заминига сафар” номли тадбир давомида ушбу вилоят ёзувчилари ва санъаткорларидан иборат 6 кишилик ижодий гуруҳ ЎзР ФА Шаркшунослик институтига ташриф буюрди.

Сафар мақсади – икки давлат ўртасидаги маданий, илмий ва тарихий алоқаларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари, ўзбек халқининг миллий урф-одатлари тўғрисида туркум репортаж ва мақолалар тайёрлаш орқали мамлакатимиз тўғрисида Афғонистонда тарғибот ишларини олиб боришга қаратилган.

Ташриф чоғида меҳмонларни ЎзР ФА Шарқшунослик директори ўринбосари С.Каримова Институт биносида кутиб олди. С.Каримова меҳмонларга институт илмий фаолиати ҳақида атрофлича маълумот берди. Томонлар келажакда маданий ва илмий ҳамкорлик хақида баъзи фикрларни баён қилишди. Таклифлар мамнуният билан қабул қилинди.

  Учрашув самарали ва аъло кайфиятда бўлиб ўтди.

Read 702 times Last modified on Thursday, 07 November 2019 08:41

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…