Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2019-2021 йилларга мўлжалланган “Оролни қутқарайлик” лойиҳаси доирасида интенсив саксовул экиш ишлари амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 9-11 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида ўтказилган “Оролни қутқарайлик” лойиҳасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вазирлик, идора ва ташкилотлардаги йигирмага яқин Етакчилар кенгаши раислари иштирок этишди. ЎзР Фанлар академияси Етакчилар кенгаши раиси, ЎзР ФА Шарқшунослик институти илмий ходими Ҳилола Назирова ҳам Орол денгизини сақлаб қолишга қаратилган маданий-маърифий ва тарғибот тадбирларида фаол қатнашиб, Фанлар академияси ёшлари номидан Оролнинг 0 штабида саксовул экди. Шунингдек, Орол тарихига оид журнал ва китоблар Оролни қутқариш илмий экспедиция аъзоларига совға қилинди. Мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган ёшлар етакчилари билан Халқаро Пресс клубда иштирок этилди.