ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик иснтитути илмий ходими Ҳилола Назирова Хоразм вилояти ҳокимлиги таклифига биноан шу йилнинг 15-18 октябрь кунлари Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази делегацияси таркибида Туркиfя Республикасида илмий сафарда бўлди.
Сафардан мақсад сўнгги Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердининг топилган қабри ва у билан боғлиқ бошқа маълумотларни ўрганиш ҳамда Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида “Силван ва Султон Қиличарслон” халқаро симпозиумида иштирок этиш эди.Симпозиум доирасида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети профессори Жумабой Раҳимов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими раҳбари, “Жалолиддин Мангуберди” фонди раиси Бекзод Абдиримов, шу билан бирга туркиялик олимлар Жалолиддин Мангуберди ҳақида маъруза қилди.
Очилиш маросимида сўзга чиққан Бекзод Абдиримов делегация вакилларининг асосий мақсадлари, ўзаро илмий ҳамкорлик, Султон Жалолиддин Мангубердининг Шарқ халқлари тақдирида тутган ўрни ҳақида сўзлади. Шундан сўнг сўзга чиққан Диярбакир вилояти валийси Мунир Каралўғлу Султон Жалолиддин Мангубердининг қабри жойлашган ҳудуд ҳақидаги маълумотлар тасдиқланса, бу жойда мақбара бунёд қилиниши ҳақида айтиб ўтди. Шўъба йиғилишида сўзга чиққан Жумабой Рахимов ҳам Султон Жалолиддин Мангубердининг жасорати ва ватанпарварлиги бугунги халқлар учун ибрат мактаби эканлиги тўғрисида сўз юритди.
Институт илмий ходими Ҳилола Назирова томонидан Ўзбекистон ОАВлари учун махсус репортажлар тайёрланди.
https://www.youtube.com/watch?v=TBOuNNAlQ_0
https://www.youtube.com/watch?v=K3miiRK5q-4