SJ News II - шаблон joomla Авто

"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

Yangiliklar

Yangiliklar (297)

Monday, 13 November 2023 16:47

БАЙРАМ ТАБРИГИ

(ЎзР Фанлар академиясининг  Шарқшунослик институтига 1943 йилда асос солинган эди. Бугун институт ЎзР ФА си билан биргаликда 80 йиллик тўйини нишонламоқда.)

Бир маскан бор шаҳри азимда,
Хазинадан дур сочиб турар.
Кеча -кундуз инсон қалбига,
Маърифатдан нур сочиб турар.

Шарқшунослик илмгоҳи бу,
Шарқшуносга муқаддас макон.
Боболардан қолган меросга,
Бошдан-оёқ бамисоли кон.

Унда бордир улкан хазина,
Ичи тўла марвариду дур.
Илм излаб  кирса ҳар кимга,
Зиёсидан етказар ҳузур.

Унда мавжуд ҳар бир қўлёзма,
Шарқшуносга тинмай айтар роз.
Кимки унга меҳрини қўйса.
Эл ичида топади эъзоз.

Зимдан агар ташласак назар,
Илмгоҳда руҳлар намоён.
Тилга олсак улар номини,
Шодликларга тўлар бегумон.

Бугун бунда  улуғвор байрам,
Ўтганлар ҳам  барчаси ҳозир.
Анжуманда бундоқ қарасам,
Амир Темур экандир нозир.

Ал-Бухорий кўтариб ҳадис,.
Муҳаддислар ичида турар.
Ён-верида олти муҳаддис,
Китобини кўзига сурар.

Ал-Хоразмий ал-Фаргонийлар.
Улуғбекка  қотмоқдалар  сўз.
Али Қушчи Қозизодага,
Қараб турар узолмайин кўз.

Ибни Сино билан  Беруний,
Китоблардан сўзлашмоқдадир.
Янги -янги  асар ёзмоқни,
Ҳар иккови кўзлашмоқдадир.

Қараб турсам, улуғ Навоий,
Тутмоқдадир Жомий қўлини.
Бу икки дўст хақ гапни айтсам,
Забт этгандир илм мўлини.

Илмгоҳга келса ҳар одам,
Кутиб олар Сабоҳат опа.
Бизлар билан қадамма -қадам,
Яшамоқда саломат опа.

Узоқ йиллар Музаффар ака,
Раҳбарликда бўлди музаффар.
Форобийнинг фалсафасидан,.
Фан кўкида тополди зафар.

Илмгоҳга файз бағишлаб,
Убайдуллоҳ мағрур турмоқда.
Ибни Сино, Беруний ёнда,
Розий билан суҳбат қурмоқда.

Булгаковни ким ҳам билмайди,
Шарқ фанига қўшди кўп ҳисса.
Арендсдек улуг олим хам,
Ном қозонди бунда алқисса.

Асомиддин чекиб кўп заҳмат,
Тадқиқ қилди Жомий хатини.
"Икки денгиз" ичига шунғиб,
Оча олди тарих қатини.

Исматуллоҳ Абдуллаевни,
Бугун тилга олмасак бўлмас.
Саолабий дунесин  очиб,
Қолдиролди асарлар ўлмас.

Ҳамидулла Ҳикматуллаев,
Қўлларидан тушмайин   қалам.
"Касалликлар тарихи"н очиб,
Розий учун чекди кўп алам.

Қувомиддин ака Муниров,
Кўп йил бўлди Хазинага бош.
Қўлёзиани жонидек асраб,
Топа олди ўзида бардош.

Бунда ўтган қанчалаб олим,
Ҳаммасидан қолгандир асар.
Барчасини санамоқ қийин,
Ҳаммасига шуҳрат муяссар.

Бугун бизда қўшалоқ байрам,
Академия ҳамда илмгоҳ.
Саксон эмас, минг йиллар яшаб,
Олимларга кўрсатолсин роҳ.

Омон бўлсин раҳбарлари ҳам,
Илм учун бермоқда ривож.
Ўзбек илми жаҳон халқининг,
Боши узра бўлсин дейди тож.

Раҳмат деймиз Баҳромжон учун,
Тўғри йўлга йўллаб турибди.
Сурайёхон илм аҳлини,
Кеча- кундуз  қўллаб турибди.

Тилагимиз шуки, илмгоҳ,
Шуҳрат билан бор бўлаверсин.
Шарқшунослар  аҳлига доим,
Ғалабалар  ёр бўлаверсин.

Тарих фанлари доктори
Маҳмуд ҲАСАНИЙ

Monday, 13 November 2023 16:28

Hazar Üniversitesi

Monday, 13 November 2023 16:10

Academy of Sciences of Turkmenistan

Butunjahon jamiyatining "O‘zbekiston madaniy merosi - yangi renessans asosi" Vll xalqaro kongressida ishtirok etayotgan O‘zR FA Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik instituti bo‘lim boshlig‘i Sanjar G‘ulomov va Temuriylar tarixi davlat muzeyi direktori, tarix fanlari nomzodi Xurshid Fayziyevlarning fikrlari.

Butunjahon jamiyatining "O‘zbekiston madaniy merosi - yangi renessans asosi"  Vll xalqaro kongressida ishtirok etayotgan O‘zR FA Temuriylar tarixi davlat muzeyi direktori, tarix fanlari nomzodi Xurshid Fayziyev va Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik instituti bo‘lim boshlig‘i Sanjar G‘ulomovlarning fikrlari.

Sharqshunoslik instituti direktori professor Bahrom Abduhalimov Samarqandda o'tkazilayotgan "O'zbekiston madaniy merosi - yangi renessans asosi" VII xalqaro kongressida nutq so'zladi. Kongress 5-8-noyabr kunlari bo'lib o'tadi. Unda institutning bir qator ilmiy xodimlari ham ma'ruzalar bilan ishtirok etadi. 

 

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. XIV асрнинг охирида Европа давлатлари жуда танг аҳволга тушиб қолди. Усмоний турклар давлатининг ҳужуми хавфига етарли тарзда жавоб қайтара олмаслигини билган Европа қироллари ва Рим папаси ёрдам кўзини Шарққа, Амир Темурга қаратдилар. Унинг шахсига ва ҳукмронлигига қизиқиш ортиб борди. Қироллар ва Рим папаси Амир Темур билан ёзишмалар олиб бора бошладилар.

Соҳибқирон ҳузурига элчилар ва саёҳатчилар юборилиб, унинг эътиборини жалб қилишга ҳаракат кучайди. Амир Темур ҳузурида бўлган ва у билан мулоқот қилган элчилар, унинг ҳарбий юришлари гувоҳи бўлган сайёҳ ва савдогарларнинг Амир Темур ҳақидаги китоблари европаликларда катта қизиқиш уйғотди. Шу тарзда XV асрдан бошлаб Темур ва унинг давлати ҳақида Европада бир неча тарихий манбалар яратилди. Уларнинг орасида элчи ва монах Иоанн Гринло, савдогарлар Паолэ Зане, Белтрамус де Мигнанелли ва Эммануил Пилотти, испан элчиси Руи Гонзалес де Клавихо, асирга тушган немис аскари Йоханнес Шилтбергер хотиралари муҳим аҳамият касб этади.

 Айтиб ўтиш керакки, XIV асрнинг охири — XV аср бошларида Европада тўпланган Амир Темур, унинг салтанати, қўл остидаги ерлари, қўшини, уруш олиб бориш услубларига оид маълумотлар нашр этиш мақсадида эмас, балки Европа қироллари ва Рим папаси учун тўпланган бўлиб, асосан махфий ҳужжатлар ҳисобланган. Шунинг учун ҳам бу маълумотлар асрлар давомида ўрганилмаган ва қўлёзма ҳолатида қолиб кетган.

Рим папаси ва Франция қироли Карл XVнинг элчиси Иоанн Гринло Амир Темур суҳбатларида иштирок этган, унинг салтанатини ўз кўзи билан кўрган ва бу ҳақда асар ёзган европалик биринчи муаллиф ҳисобланади. У 1401 йилнинг августида Амир Темур билан учрашади. Гринлонинг асари "Темур ва унинг саройига оид хотиралар", деб аталади. Бу асар француз ва лотин алифбосида ёзилган бўлиб, 23 бобдан иборат. Асарда муаллиф Амир Темур тахтга чиққан вақтдан бошлаб 1402 йил август ойигача бўлган воқеалар ҳақида имкон қадар маълумот беришга ҳаракат қилинган.

Эммануил Пилотти 22 йил давомида Мисрда яшаган, араб тилини мукаммал билган Миср султони Фаражнинг яқин кишиси бўлган. У Амир Темурнинг Дамашқ юриши ҳақида маълумотлар тўплаган. Унинг Амир Темур ҳақидаги маълумотлари Венеция архивида сақланади ва ҳалигача нашр қилинмаган.

 

Паолэ Зане эса 1400 йилда Венециянинг Дамашқдаги консули бўлган. У Венеция сенатининг топшириғи билан Амир Темур ҳақида маълумотлар тўплаган. Унинг маълумотларидан иборат йиғма жилд ҳам ҳалигача Венеция архивида сақланмоқда ва чоп этилганича йўқ.

Италиялик савдогар Белтрамус де Мигнанелли томонидан ёзилган "Темурланг ҳаёти" асари муҳим манбалардан биридир, чунки бу асар шахсан муаллифнинг кўрганлари асосида ёзилган. Белтрамус де Мигнанелли узоқ муддат давомида Дамашқда яшаб, у ерда катта мулк ва обрў орттиради. Амир Темур Дамашқни эгаллаганда у шаҳарда бўлган ва воқеаларни шахсан иштирокчисидир.

 Анқара ва Смирнанинг олиниши ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни ҳам тўплаган. Асар 1416 йилда лотин алифбосида ёзилади. 1764 йилда асарнинг Венадаги миллий кутубхонада сақланаётган қўлёзма нусхаси Стефан Базилиус томонидан нашр қилинади. Амир Темур юришларидан жуда катта зарар кўрганлигига қарамай муаллиф воқеалар ривожини ҳаққоний тарзда ёритиб берган.

Эсдалик ва асарлар орасидаги энг қимматбаҳо манбалардан бири испаниялик элчи Руи Гонзалес де Клавихо кундаликлари ҳисобланади. Руи Гонзалес де Клавихо бадавлат оиладан чиққан, отаси ҳам, ўзи ҳам саройдаги нуфузли амалдорлардан бўлган.

Клавихо 1404 йилда Леон ва Кастилия қироли Генрих III (1390-1406)нинг топшириғи билан Самарқандга келади. Унга Альфонсо Паэс де Саита Мария ва Гомес де Салазар ҳамроҳ бўладилар. Унинг асари "Самарқандга, Темур саройига саёҳат кундалиги" деб аталади. Клавихо кундаликлари икки қисмдан иборат бўлиб, биринчисида элчиларнинг Самарқандгача бошидан ўтказган воқеалари, турли ҳудудлар табиати, халқлари турмушига оид маълумотларни ўз ичига олади. Иккинчи қисмда муаллиф Кеш ва Самарқандда Темур саройидаги учрашувларни тасвирлайди. Де Клавихо мамлакат, сарой, халқ ва унинг турмуши ҳақида ажойиб ва такрорланмас маълумотлар беради.

Бугунги кунда Руи Гонзалес де Клавихо кундаликларининг асл нусхаси Мадриддаги Миллий кутубхонада сақланади. Биринчи марта кундалик Севильяда ношир Арготе де Молина томонидан «Буюк Темурланг ҳаёти, унинг империяси ерлари билан» номи билан 1582 йилда нашр қилинган. Клавихо кундаликлари илк марта И.И. Срезневский томонидан 1881 йилда Петербургда рус тилига таржима қилиниб, чоп этилган. Ўзбек тилига таниқли адабиётшунос олим, профессор Очил Тоғаев томонидан таржима қилинган.

 Албатта, Темур даври манбалари орасида энг беқиёс — бу Амир Темурга европалик қироллар томонидан юборилган мактублар ва уларга жўнатилган жавоб хатларидир. Амир Темурнинг Франция қироли Карл VIга, Англия қироли Генрих IVга юборган мактублари унинг ташқи сиё-сати ва дипломатик санъати тўғрисида фикр юритишда катта ёрдам беради. Амир Темурнинг Карл VIга юборган мактуби 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Францияга расмий ташрифи чоғида Франция Президенти Жак Ширак томонидан туҳфа қилинган бўлиб, бугунги кунда мактуб Тошкентдаги Темурийлар тарихи давлат музейида сақланади.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қуйидаги сўзларини келтиришни лозим топдик. "Буюк шахсларни тарих яратади. Амир Темур босқинчи тўдаларнинг Европа ичкарисига қилаётган ҳаракатига чек қўйганини, бошқа тажовузкорлик юришларини узоқ муддатга тўхтатиб қўйишини ҳозир инкор қилиб бўлмайди. — Унга "Европанинг халоскори" деган рамзий унвон берилгани бежиз эмас".

Бугунги кунгача Соҳибқирон бобомиз тарихимиз осмонидаги энг ёрқин юлдузлардан бири ҳисобланади ва албатта, бу ҳар биримизда фахр туйғусини кучайтиради. Халқимиз келгуси авлоди ҳам у билан ғурурланишига ишончимиз комил.

Шерзод Исмоилов, vodiymedia.uz

 

 

 

 

 

 
Page 6 of 22

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…