SJ News II - шаблон joomla Авто

"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

Sunday, 08 April 2018 17:29

Ёш шарқшуносларнинг ХV илмий-амалий конференцияси

Rate this item
(1 Vote)

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида ўтказиладиган анъанавий «Ёш шарқшуносларнинг академик Убайдулла Каримов номидаги ХV илмий-амалий конференцияси» ҳақида институт веб-сайти учун

 

А Х Б О Р О Т Н О М А

ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтидаанъанавий «Ёш шарқшуносларнинг академик Убайдулла Каримов номидаги ХV илмий-амалий конференцияси» 4 апрел куни Тошкент шаҳида бўлиб ўтди. Конференцияда 100 га яқин талаба ва мутахассислар иштирок этишди. Конференциянинг тўпламида 75та муаллифнинг тезислари чоп этилди. Жумладан, хорижда ўзбек шарқшуносларининг инглиз тилида тезиси чоп этилди.

 

Анжуманда 15та илмий маърузалар тингланди. Маърузаларда Марказий Осиё тарихшунослиги ва манбашунослиги, Ўзбекистон давлат архивидаги ҳужжатлар талқини, ўзбек тилшунослигидаги тадқиқотлар жараёни, Ўзбекистоннинг хорижий Шарқ мамлакатлари билан муносабатлари, етук шарқшунос олимлар ҳаёти ва ижоди масалаларга  алоҳида эътибор қаратилди.Анжуманда эришилган натижалар. Тадбир якунида Ў. Полвонов (Тошкент Ислом университети), Ҳ. Назирова (ЎзР ФАШИ), А. Назаров (Ўзбекситон миллий университети), О.Мадалиева (ЎзР ФАШИ) 1, 2, 3, ва махсус диплом ва совғалар билан тақдирланишди.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган ушбу конференция Республикамиз илмий ҳаёти ва ёш тадқиқотчилар фаолиятини кучайтиришга хизмат қилишда давом этмоқда.

Read 13168 times Last modified on Sunday, 15 April 2018 23:29

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…