SJ News II - шаблон joomla Авто

"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

Wednesday, 25 April 2018 17:27

Ходжаев А. Қадимги хитой манбаларида Марказий Осиёнинг этник тарихига оид маълумотлар

Rate this item
(1 Vote)

Ушбу монографияда Марказий Осиё халқларининг этник таркиби, келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган мунозарали ва кам ўрганилган масалалар хитой манбалари ва ХХРдаги тадқиқотчиларнинг янги тадқиқотлари асосида ёритилган. Шунингдек, хитой манбаларида учрайдиган сэк (сай - саки), кюнна (сюнну-хуннов), уху (угу-огуз), хуэйхэ (хуэйгэ-уйгур), кян (цян), тией (ди) каби этник номларнинг транскрипцияси илмий таҳлил қилинган. Кўпгина хитой тилидаги этнонимларга изоҳлар берилган.

Ишда қадимги хитой манбаларида учрайдиган Сутэ, Давань, Вань, Вань-чэн, Эрши и Юйчэн каби топонимлар ҳам тадқиқ қилинган.

Китоб шарқшунос, тарихчи, педагог ва Марказий Осиёнинг қадимги этник тарихига қизиқувчи талабаларга мўлжалланган.

Ушбу монография 2017 ва 2018 йилларга мўлжалланган ОТ-А1-41 Марказий Осиё давлатчилиги тарихига оид маълумотлар (исломгача бщлган манбалардан таржима ва тадқиқотлар)» номли амалий лойиҳа доирасида бажарилган. Тошкент. «Наврўз» нашриёти, 2017. 364б.

Read 2655 times Last modified on Wednesday, 25 April 2018 18:30

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…