SJ News II - шаблон joomla Авто

""Adolat" sosial-demokratik partiya Siyosiy Kengashi raisi"

Thursday, 26 April 2018 13:32

Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Шарқшунослик институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Rate this item
(1 Vote)

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Матбуот ва ахборот агентлиги шу ҳақида хабар берди. 

Маросим доирасида томонлар Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 24 майдаги 2995-сонли ҳамда “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” 2017 йил 13 сентябрдаги 3271-сонли президент қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари бўйича келишиб олишди.

Маросимда буюк аллома ва мутафаккирларимиз асарларини дунё мамлакатлари бўйлаб кенг тарғиб этиш, уларни ҳар томонлама ўқиш-ўрганиш, халқимиз, аввало, униб-ўсиб келаётган ёшларга, жаҳон ҳамжамиятига етказиш ва замонавий илм-фан, маънавият ривожида ундан самарали фойдаланиш ҳамда улкан маънавий обида, маданият дурдонаси бўлган араб, форс, эски ўзбек тили ва бошқа шарқ тилларида битилган қадимий қўлёзмалар, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатларни китоб ҳолида чоп этишни кенг ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Ўзбекистон заминида етишиб чиққан аллома ва мутафаккирлар илм-фаннинг аниқ, табиий, гуманитар соҳалари ва ислом илмлари бўйича яратган асарларини кенг оммага тақдим этиш чоралари белгиланди.

Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан биргаликда республика ва халқаро миқёсда илмий анжуманлар, семинар-тренинг, давра суҳбатлари, халқаро грант лойиҳалари ва бошқа тадбирларни мунтазам ташкил этишга келишиб олинди.

 

https://kun.uz/news/2018/04/20/matbuot-va-ahborot-agentligi-amda-sarksunoslik-instituti-urtasida-uzaro-amkorlik-memorandumi-imzolandi

 

Read 1746 times Last modified on Thursday, 26 April 2018 13:53

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…