Форс тилидан таржима, сўзбоши ва илмий изоҳлар муаллифи
Омонулло Бўриев.
Шахс исмлари, географик-топографик ва этник номлар ҳамда
атамалар кўрсаткичини тузувчи Азизжон Шарипов.
Масъул муҳаррир
Дилором Юсупова, академик, т.ф.д., проф.
Тақризчилар:
Аҳмаджон Қуронбеков, филология фанлари доктори, проф.;
Масъудхон Исмоилов, т.ф.н., доцент.
Китобхонлар ҳукмига ҳавола этилаётган ушбу китоб Соҳибқирон Амир Темур салтанати тарихига бағишлаб ёзилган шоҳ асар, аниқроғи, машҳур тарихчи Шарафуддин Али Яздий қаламига мансуб “Зафарнома” асари “Муқаддима” қисмининг форс тилидан ўзбек тилига илмий-изоҳли таржимасидан иборат. Академик таржима талабидан келиб чиқиб, унга сўзбоши, илмий изоҳлар ва кўрсаткичлар ҳам илова қилинди. Мазкур таржима ва тадқиқот П3-20170922224 “Марказий Осиё тарихига оид манбалар нашри (ЎзР ФА ШИ фонди ёзма манбалари асосида)” ва ПЗ-2017092838. “Амир Темур. Библиография. Биринчи китоб” лойиҳаси доирасида бажарилди.