SJ News II - шаблон joomla Авто

""Adolat" sosial-demokratik partiya Siyosiy Kengashi raisi"

Monday, 10 October 2022 08:16

ЮКСАК МУКОФОТ МУБОРАК УСТОЗ!     

Rate this item
(0 votes)

 ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг “Шарқ халқлари фани ва маданияти тарихи” бўлими мудири, йирик шарқшунос олим, устоз  Ашраф Аҳмедов "Ду‌стлик" ордени билан тақдирландилар.  Юксак мукофотлар муборак Устоз! Бундай фараҳбахш онлар бардавом бўлсин! Ашраф Ахмедов кўп йиллардан буён астрономия, математикага оид қўлёзмаларни, шунингдек, Беруний асарларини ўзбек ва рус тилларига ўгириб келмоқдалар. Ашраф Ахмедов аниқ фанлар манбалари тадқиқига оид ишлари билан нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё  ва умуман жаҳон миқёсида шуҳрат қозонган  забардаст олимлардан биридир. Устоз Ашраф Аҳмедовни илм-фан соҳасидаги ютуқлари муносиб тақдирлангани билан табриклаймиз!  Устозга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва илмий ишларида муваффақиятлар тилаб, илмлари қаймоққа айланган айни дамларда Устоздан , янги таржима ва тадқиқотларни кутиб қоламиз.

 

Т А Б Р И К

ЎзР ФА Шарқшунослик институтининг бўлим мудири, йирик шарқшунос олим, устоз Ашраф Аҳмедов "Ду‌стлик" ордени билан тақдирландилар. Ашраф Аҳмедов араб ва форс тилларидаги астрономия, математикага оид қўлёзмаларни, Беруний асарларини у‌збек ва рус тилларига таржима ва тадқиқини амалга ошириб, бу соҳада кўплаб шогирдлар тайёрламоқдалар.
?
Меҳнат қилди, толмади Ашраф,
Меҳнатидан топди зўр шараф.
Қанча китоб, қанча мақола,
Ортида бор ўнталаб халаф.¹

Берунийдек улуғ зотларнинг,
Асарига урдилар қалам.
Улуғбекнинг улуғ "Зиж"ини,
Эли учунн қилди якқалам.

Араб тили, форс тили, инглиз,
Тилларида тиллари моҳир.
Хушхулқ инсон, меҳрибон устоз,
Фасоҳати тилидан зоҳир.

Бугун унинг "Дўстлик" ордени,
Меҳнатига олий мукофат.
Яна илму умри ичида,
Кулиб боқсин улкан саодат!

Маҳмуд ҲАСАНИЙ

Read 451 times

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…