SJ News II - шаблон joomla Авто

""Adolat" sosial-demokratik partiya Siyosiy Kengashi raisi"

ЎзР ФА Шарқшунослик институтининг директори, "Адолат" социал-демократик партияси сиёсий кенгашининг раиси, шарқшунос олим, тарих фанлари доктори , профессор Баҳром Абдуҳалимовнинг номзоди президентликка кўрсатилди . Мен барчани унга овоз беришга чақираман.



Азиз дўстлар, ҳар қандай одам,
Азиз юртга раҳбар бўлолмас.
Адолатни севмаса ҳар ким,
Фикри осмон қадар бўлолмас.

 

Энг аввало ҳиммат керакдир,
Адолатни қилар у пойдор.
Адолатга эга бўлса ким,
Қалби бўлар эл учун бедор.

 

Кеча-кундуз ўйлайди элни,
Қилсам дейди бойу бадавлат.
Фаровонлик гиламларида,
Халқ ўтирса тўкибон савлат.

 

Баҳромжоннинг қалбида шундай,
Улуғ ҳиммат сочади ёғду.
Сарф айласам бор кучимни деб,
Кўзларига келмайди уйқу.

 

Адолатдир унинг қуроли,
Темур бобо руҳи мададкор.
Дейдики, "куч адолатда"дир,
Одил киши бўлмас асло хор.

 

Адолатга буюрди Худо,
Адолатга чақирди Расул.
Адолатдир асл бебаҳо,
Адолатдир эл учун масъул.

 

Адолатдир ватан таянчи,
Адолатдир эл учун мадад.
Адолатдир халқни юпанчи,
Адолатдан яшнайди ҳар мард.

 

Адолатдан ер юзи гулзор,
Адолатдан гулга тўлар чўл.
Адолатдан тўкин-сочинлик,
Адолатдан ризқимиз ҳам мўл.

 

Адолатдир илмга маёқ,
Адолатдан фан ривож топар.
Адолатким, келса ўртага,
Ҳар мушкилга бир илож топар.

 

Адолатсиз харобадир юрт,
Ҳуқуқларинг бўлажак поймол.
Адолатнинг синса гар бели,
Юртинг қачон топади камол?

 

Адолатни тиклар "Адолат",
Байроқ мисол кўтарар баланд.
Бундан эса каттаю кичик,
Шодлик билан бўлар сарбаланд.

 

"Адолат"нинг соҳиби учун,
Овоз керак, овоз керакдир.
"Адолат"нинг ғалабасига,
Парвоз керак, парвоз керакдир.

 

Олға қараб босмоқда қадам,
Адолатнинг бу байроқдори.
Ҳумо қушин олиб келай деб,
Юрагида маҳкам қарори.

 

Адолатни қилиб устувор,
Ҳақиқатни тикласам дейди.
Ноҳақликка зимдан қўйиб чек,
Адолатни оқласам дейди.

 

Ҳар қандайин фитна фасодни,
Томиридан қўпормоқчи у.
Пора деган лаънати дардни,
Битта қўймай ёндирмоқчи у.

 

Вужудида тўла жасорат,
Халқ ишончин оқламоқчидир.
Ақлу шуур,тажриба билан,
Адолатни сақламоқчидир.

 

Дунёдаги барча фазилат,
Ору инсоф илм остида.
Олим бугун шу адолатни,
Чин юракдан тиклаш қасдида.

 

Ҳар ким унга берса гар овоз,
Демак удир адолатпарвар.
Адолатнинг фазилатидан,
Шак-шубҳасиз бўлар баҳравар.

 

Баҳромжонга ким берса овоз,
Адолатни севади демак.
Ноҳақликни она юртидан,
Биргалашиб қувади демак.

 

Азиз дўстлар, пок "Адолат"нинг,
Раҳбарини, келинг, ёқлайлик.
Овоз бериб номзоди учун,
Ўзимизни бугун оқлайлик!

 

Маҳмуд ҲАСАНИЙ,
тарих фанлари доктори, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Меҳнат шуҳрати ордени" соҳиби, Турон ФАнинг академиги.

"Адолат" социал-демократик партия Сиёсий Кенгаши раиси, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, тарих фанлари доктори, профессор Баҳром Абдуҳалимов қаламига мансуб "Байт ул ҳикма ва унда фаолият юритган Ўрта Осиёлик алломалар" номли монаграфияси турк тилида нашр этилди.

Туркиянинг Коня шаҳридаги Селжук университети профессори доктор Мустафо Демирчи, тадқиқотчилар Иқболжон Усмонов ва Муҳриддин Мамадаминовлар томонидан таржима қилинган китобнинг тақдимот маросими 13-сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтди. 

 

 

Тақдимот "Ўзбекистон маданий мероси" ҳафталиги доирасида ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида ташкил этилган маросимда институт раҳбарияти, илмий ходимлари ҳамда Туркиянинг Селжук университети профессорлари Мустафо Демирчи ҳамда Фахри Озпилавчилар иштирок этди.

✅Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матнини тасдиқлади. 

 

2021 йил 23 сентабрь куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Fil/Tar.21.01. рақамли илмий кенгашда яна бир навоийшунос олиманинг илмий ҳимояси бўлиб ўтди.

Шарқшунослик университетининг Мумтоз филология кафедрасида фаолият юритиб келаётган Ойсара Мадалиева профессор Қосимжон Содиқов илмий раҳбарлигида «Навоий девонлари қўлёзмаларининг таркибий-қиёсий тадқиқи (ЎзР ФА Шарқшунослик институти фонди қўлёзмалари асосида)» мавзуи бўйича филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Илмий ҳимояда расмий оппонент сифатида иштирок этган ф.ф.д., проф. Муҳаммаджон Имомназаров ва ф.ф.д., доцент Афтондил Эркинов, шунингдек бошқа қатнашчилар томонидан мазкур илмий тадқиқот иши юксак баҳоланиб, бир овоздан маъқулланган.

Шарқшунос Ойсара Мадалиеванинг тадқиқот иши муносиб эътироф этилганлиги билан қутлаб, келгуси илмий фаолиятида омад тилаб қоламиз!

2021 йил 2 август куни Ўмон Султонлигидан профессор Муҳаммад бин Салим ал-Ҳарисий “Маҳалаба” қабиласи ҳақидаги китоби учун қўлёзмалардан маълумотлар тўплаш мақсадида Институмизга келди. Ташриф асносида меҳмон Институтнинг янги биноси билан яқиндан танишди ва масъуллари билан учрашди. Учрашув асносида томонлар келгусида ўзаро ҳамкорликни бундан-да кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.  Профессор Муҳаммад бин Салим ал-Ҳарисий Ўзбекистонда қадимий ёзма ёдгорликларни авайлаб-асраш ва ўрганиш борасида қилинаётган ишларнинг алоҳида таҳсинга сазовор эканлигини мамнуният билан қайд этди. Шундан сўнг Институт фондидаги  ўзини қизиқтирган ва келгусида ўзаро ҳамкорликда нашр этиш мумкин бўлган  айрим қўлёзмаларни кўздан кечирди. Хотима ўрнида таъкидлаш жоизки, дўстона ва самимий вазиятда ўтган ушбу учрашув томонларда катта таассурот қолдирди ва ўзаро ҳамкорликни бундан-да  кенгайтириш учун қулай замин яратишга хизмат қилади.   

 

Page 21 of 38

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…