SJ News II - шаблон joomla Авто

""Adolat" sosial-demokratik partiya Siyosiy Kengashi raisi"

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ҲУЖЖАТЛИ ФИЛМИ


Институтимиз фахри - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти “Марказий Осиё тарихи" бўлими бошлиғи, тарих фанлари доктори устоз Аҳад Ходжаевнинг "Буюк Ипак йули" китоби ва бошка илмий маьлумотлари асосида суратга олинган “Умар Камолиддин Саййид Шамсиддин" ҳужжатли филм йилнинг энг яхши ҳужжатли филми деб эътироф этилди. Устоз Аҳад Ходжаевни эришилган ушбу ютуқ билан табриклаймиз ва илмий-ижодий фаолиятларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

 

Институтимиз фахри - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг етакчи илмий ходими, академик Юсупова Дилорам Юнусовна Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчиларни мукофотлаш тўғрисида” фармонига асосан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланди. УСТОЗ ДИЛОРОМ ОПАни мазкур унвонни олганлари билан чин дилдан самимий муборакбод  этамиз, шахсий ҳаётларида узоқ умр, мустаҳкам соғлик, илмий фаолиятларида эса бундан-да юксак илмий-ижодий парвозлар тилаб қоламиp. Умрлари зиёда, сермазмун ва сермаҳсул бўлсин!

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Мамлакатимизда илм-фан соҳасини ривожлантириш, халқимизнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, фан-техника тараққиётини янги босқичга кўтариш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, нуфузли хорижий муассасалар билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бой маънавий меросимизни халқаро миқёсда тарғиб этиш, илғор инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қўшган улкан ҳиссаси, юксак билимли ва малакали илмий ходимларни тайёрлаш, ёшларимизни буюк алломаларимизга муносиб авлод этиб тарбиялаш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:    

 

«Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони билан

Тураев Аббасхан Сабирханович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти директори, академик

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Юсупова Дилорам Юнусовна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, академик

 

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Намазов Шафаат Саттарович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти лаборатория мудири, академик

 

«Дўстлик» ордени билан

Гусакова Светлана Дмитриевна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институти бош илмий ходими, профессор

Джалилов Абдулахат Турапович - «Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти» давлат унитар корхонаси директори, академик

Ибрагимова Элвира Меметовна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти бош илмий ходими, профессор

Саидханов Насир Шакирович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Физика-техника институти илмий котиби, профессор

Хожиматов Олимжан Каххарович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ботаника институти ҳузуридаги Тошкент ботаника боғи лаборатория мудири, профессор

 

«Шуҳрат» медали билан

Аимбетов Иззет Каллиевич - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири

Илясова Саида Равилевна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Миллий археология маркази катта илмий ходими

Ишназаров Ойбек Хайрилаевич - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Энергетика муаммолари институти директори ўринбосари, профессор

Мухамедова Дилбар Гафурджановна - Ўзбекистон Миллий университетининг психология кафедраси мудири, профессор

Олимов Хусниддин Косимович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Физика-техника институти директори, профессор

Пайзиев Шермахамат Далиевич - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институти лаборатория мудири, профессор

Худайберганова Дурдона Сидиковна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, профессор

Ҳаётов Абдулло Рахмонович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти лаборатория мудири, профессор

Шермухамедова Нигинахон Арслоновна - Ўзбекистон Миллий университетининг фалсафа ва маънавият асослари кафедраси мудири, профессор

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

 

https://president.uz/uz/lists/view/6943

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ–27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 173-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигини кенг нишонлаш, мамлакатимиз илм-фани нуфузини янада ошириш, илмий-технологик салоҳиятини юксалтиришда академик илм-фаннинг ролини кучайтириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ҳайъати ва тегишли фан ихтисосликлари бўйича фаолият кўрсатаётган ҳақиқий аъзоларининг тавсиясига асосан қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб тасдиқлансин:

Физика-математика фанлари бўйича

Ахмедов Бабомурот Жураевич - Фанлар академияси Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти лаборатория мудири

Абдуллаев Фатхулла Хабибуллаевич - Фанлар академияси Физика-техника институти бош илмий ходими

Розиков Уткир Абдуллоевич - Фанлар академияси В.И. Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари

Кимё фанлари бўйича

Туляганов Дилшат Убайдуллаевич - Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети кафедра мудири

Сагдуллаев Шамансур Шахсаидович - Фанлар академияси С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти директори

Турабджанов Садритдин Махаматдинович - Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори

Реймов Ахмед Мамбеткаримович - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори

Биология фанлари бўйича

Давранов Кахрамон - Фанлар академияси Микробиология институти директори

Техника фанлари бўйича

Садиков Илхам Исмаилович - Фанлар академияси Ядро физикаси институти директори

Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича

Намазов Шадман Эргашович - Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари

Тарих фанлари бўйича

Зиё Азамат Хамид ўғли - Фанлар академияси Тарих институти директори

Иқтисодиёт фанлари бўйича

Тухлиев Нурислам - Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори

Филология фанлари бўйича

Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори

Педагогика фанлари бўйича

Ибраимов Холбой - Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти директори

Тиббиёт фанлари бўйича

Мусабаев Эркин Исакович - Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқикот институти директори

Психология фанлари бўйича

Шаумаров Гайрат Бахрамович - “Профи университети” нодавлат таълим ташкилоти ректори

 

2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Йўлдошев Фанлар академиясининг тасдиқланган ҳақиқий аъзоларининг асосий фаолият йўналишлари доирасида 2024 йилга мўлжалланган “Йўл хариталари”ни тасдиқласин, ижросини назоратга олсин ва режалаштирилган барча тадбирларни тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалга оширилишини таъминлаш юзасидан зарур чораларни кўрсин.

“Йўл хариталари”да Фанлар академиясининг тасдиқланган ҳақиқий аъзолари томонидан, жумладан, қуйидаги йўналишлардаги тадбирлар амалга оширилиши назарда тутилсин:

илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият;

илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш;

жойларда илмий мактабларни ривожлантириш;

ўз фаолиятига тегишли ҳудудий ва тармоқ муаммоларининг илмий асосланган ечимларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш;

таълим жараёнида иштирок этиш, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга жалб қилиш;

халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро миқёсда Ўзбекистон илм-фани нуфузини юксалтириш;

илм-фан тараққиётини таъминлаш ва инновацион жараёнларни жадаллаштириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини, замонавий илм-фан ютуқларини жойларда кенг тарғиб қилиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Йўлдошев Фанлар академиясининг тасдиқланган ҳақиқий аъзоларининг 2024 йилга мўлжалланган “Йўл хариталари” ижроси мониторингини юритсин ҳамда йилнинг ҳар чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумот киритиб борсин.

4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

 
Page 7 of 57

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…