SJ News II - шаблон joomla Авто

"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

2023-yil 19-dekabr kuni  O‘zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik institutiga  O‘mon Sultonligi Mudofaa vazirligi Milliy Mudofaa bilim yurti o‘qituvchi va tinglovchilaridan iborat delegatsiya (28 nafar)  tashrif buyurishdi. Mehmonlarni institutning ilmiy kotibi Nemat Jabborov, Xalqaro aloqalar bo’limi mutaxassisi Umid Raxmanov va institutning doktoranti Ibrohim Usmonovlar kutib olishdi.

 Mehmonlarga dastlab institutning ilmiy faoliyati, institut ilmiy-tadqiqot bo‘limlari va institut xodimlari   tomonidan nashr  etilgan kitoblar haqida ma’lumot berib o‘tildi. Shundan keyin mehmonlar majlislar zaliga tushib, institut binosining ochilish marosimi va qurilish bosqichlari suratga olingan video-filmni tomosha qilishdi. Undan keyin mehmonlarga institutning restavratsiya, skanerlash bo‘limlari va kutubxonasi ko‘rsatilib, institut faoliyati bo‘yicha ma’lumotlar berildi. Institutning faoliyati, yangi binosi va ilmiy nashrlari mehmonlarda juda katta ta’surot qoldirdi. Tashrif yakunida mehmonlar iliq qabul uchun minnatdorchilik bildirb, o`zlarining dil izhorlarini faxriy mehmonlar qayd daftariga yizib qoldirishdi.

2023-yil 14-dekabr kuni  O‘zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik institutiga  Tatariston Fanlar akademiyasi prezidenti Minnixanov Rifkat Nurgalievich,  Tatariston Fanlar akademiyasi  vitse-prezidenti Timerxanov Aynur Axatovich, Rossiya Fanlar akademiyasi Sharqshunoslik instituti direktori Alikberov Alikber Kalabekovich, Javaharnal Neru universiteti professori K.Wariko   tashrif buyurishdi.

 Mehmonlarga dastlab institutning ilmiy faoliyati, institut ilmiy-tadqiqot bo‘limlari va institut xodimlari   tomonidan nashr  etilgan kitoblar haqida ma’lumot berib o‘tildi. Undan keyin mehmonlarga institutning restavratsiya va skanerlash bo‘limlari ko‘rsatilib, yangi bino qurilishi  bo‘yicha  ma’lumotlar berildi. Shundan keyin mehmonlar majlislar zaliga tushishdi. Institut direktori Prof. B.Abduhalimov mehmonlarga institut faoliyati va kelajakda amalga oshirilishi mumkin bo‘lgan ishlar haqida gapirib berdi. Shundan keyin mehmonlar  so‘zga chiqib  o‘z faoliyatlari haqida institut xodimlariga ma’lumot berib o‘tishdi. Mehmonlarga institutning faoliyati, yangi binosi va ilmiy nashrlari juda katta ta’surot qoldirib, iliq qabul uchun katta minnatdorchilik bildirdi.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“O‘zbekiston” xalqaro anjumanlar saroyida Fanlar akademiyasining 80 yilligiga bag'ishlangan yubiley tadbirining tantanali marosimidan lavha.

Бу йил Ўзбекистон фанлар академиясининг 80 йиллик юбилейи кенг нишонланмоқда. Юбилей тантаналари олдидан Ўзбекистон фанлар академияси вице-президенти, тарих фанлари доктори, профессор Баҳром Абдуҳалимов билан академиянинг мамлакат илм-фанига қўшган ҳиссаси хусусида суҳбатлашдик.

—Бугунги кунда Ўзбекистонда илм-фанга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган, — дейди Баҳром Абдуҳалимов. — Кейинги йилларда академия тизимидаги  илмий тадқиқотлар, у ерда ишлайдиган олимларга етарли шароитлар яратиб берилди. Энг муҳими, кўп йиллар давомида янгиланмаган илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базалари  янгиланди.  

Ундан ташқари Фанлар академиясининг ҳақиқий  аъзолигига сайловлар ҳам бўлиб ўтди. 2017 йилда амалга оширилган академикликка сайлов натижасида Фанлар академиясига яна 32 нафар академик келиб қўшилди.  

—Академик ва олимлар учун шунча шароитлар яратиляпти. Улар бу номга муносиб тарзда қандай натижалар кўрсатяпти?  

—Фанлар академияси тизимида 38 та илмий-тадқиқот институти бор. Улардан энг муҳимларини айтиб ўтаман. Бизда Ядро физикаси деган ниҳоятда катта институт бор. Бу уникал, яъни ноёб объектлардан бири ҳисобланади. У ерда изотоплар ишлаб чиқарилади. Илгари Ядро физикаси институти ёпилиш даражасига келганда табобатда фойдаланиш учун Ўзбекистон хориждан изотопларни сотиб оларди. Ҳозирги кунда мана шу институт изотоплар билан нафақат  ўзимизнинг тиббиётни таъминлаяпти, балки дунёнинг бир қанча мамлакатларига ҳам экспорт қиляпти.  

Майданак тоғида осмон жисмларини кузатиш учун муҳим бўлган юлдузларни кузатадиган обсерватория жойлаштирилган. Бу обсерватория  24 соат давомида осмон жисмларини яхши кузатиш имкониятини беради.  

Ундан ташқари Математика институти олимлари амалга ошираётган ишлар ҳам дунё олимлари томонидан эътироф этиляпти.  

— Фанлар академияси деганда кўз олдимизга кўпроқ кекса авлод вакиллари келади. Бугунги кунда академияда ёш олимларнинг ўрни қандай?  

—Агар илмда ворисчилик бўлмаса, ёши катта олим ўзи билган илмини ёшларга бермаса, унинг илми йўқолиб кетади. Шу боис, илмда “устоз-шогирд” анъанасига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ростдан ҳам илгари академияда кўпроқ ёши катта олимлар ишларди. Ҳозир Фанлар академиясининг қайси ташкилотига борсангиз, бу кўриниш ўзгарган. Ёши кекса олимлар қаторида кўплаб ёшларни кўрасиз.  

Илм ҳеч қачон бир мамлакат доирасида қилинмайди. Олим ўзи қилаётган тадқиқотлар билан боғлиқ изланишлар дунёнинг қайси мамлакатида амалга оширилаётганини билиши керак. Шундагина у халқаро талабларга жавоб берадиган тадқиқотлар қилади, илмий асарлар, китоблар ёзади.  

Ҳозирги ёш олимларнинг кўплари  инглиз, француз, немис тилларида ҳам ёзади. Мана шу тилларда илмий маърузалар ҳам қилишяпти. Уларнинг маърузалари эътироф этиляпти.  

Қолаверса, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ёшларни бошқа мамлакатларда таълим олишига имконият яратяпти. Фанлар академиясидан ҳам бир қанча ёшларимиз ушбу жамғарма тарафидан хорижга бориб,  малакаларини ошириб келяпти. Булар шак-шубҳасиз ўз натижасини беради.  

—Нима учун оламшумул ихтиролар, янгиликлар қилинмаяпти? Бунинг учун яна нималар керак, деб ўйлайсиз?  

—Бизга яратилаётган имкониятларга қўшни мамлакатлар ҳавас билан  қарашяпти. Нима сабабдан мана шунга муносиб жавоб бўлмаяпти, деган  савол ўринли. Бунинг сабабларидан бири сифатида шуни айтишимиз мумкинки, илм баъзи ҳолатларда вақт талаб қилади. Бир олимнинг дунёга келиб шаклланиши, фан номзоди даражасига эришишига камида 30 йилча вақт кетади.  

Ядро физикаси, шарқшунослик, археология, санъатшунослик соҳаларида фаолият юритаётган ёшлар орасида дунё талабларида изланиш олиб бораётганлар бор. Изланаётган 5-6 нафар олимлардан бир ёки иккитасигина дунё миқёсида эътироф этиладиган кашфиётларни қиладиган бўлиб етишиши мумкин. Бизда ҳозирги шароитда камчилик бўлсада бор. Уларнинг сони ошишига ишонч бор.  

Page 14 of 63

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…