Қўлёзмаларнинг электрон нусхаларини олиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти “Шарқ қўлёзмалари фонди”да сақланаётган манбаларнинг электрон нусхаларини олиш учун қуйидаги ҳужжатларни (This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. – электрон почтага) юбориш талаб этилади:
1.Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директори номига (тадқиқотчи фаолият юритаётган) муассасанинг расмий мурожаат хати (хат мазмунида тадқиқотчи, унинг тасдиқланган тадқиқот мавзуси ва манбадан фойдаланиш мақсади акс этиши лозим).
2.Сўралган манба инвентар рақами, номи ва муаллифи ҳақида маълумот.
3.Тадқиқотчининг паспорт нусхаси ва CV маълумотлари.
4.Сўралган қўлёзманинг электрон нусхасини тақдим қилиш Институт эксперт комиссиясининг қарорига қараб амалга оширилади.