ЎзР ФА Шарқшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.Tar.44.01 рақамли Илмий кенгаш ҳузуридаги 07.00.03 – Жаҳон тарихи ҳамда 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари ихтисослиги бўйича илмий семинарнинг 2018 йилнинг 10 май куни навбатдаги мажлисида Тошкент давлат шарқшунослик институти таянч докторанти Джуманиязова Феруза Джуманазаровнанинг 07.00.03 – Жаҳон тарихи ихтисослиги бўйича “Илк ўрта асрларда Тохаристон ва Кобул водийсида туркий сулолалар” мавзусида тайёрлаган тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертациясининг муҳокамаси бўлиб ўтади.
Семинар мажлиси 2018 йил 10 май куни соат 14.00да ЎзР ФА Шарқшунослик институтининг кичик мажлислар залида бўлиб ўтади.