SJ News II - шаблон joomla Авто

""Adolat" sosial-demokratik partiya Siyosiy Kengashi raisi"

Yangiliklar

Yangiliklar (261)

“Хожагон-нақшбандия таълимотининг илдизлари ва шаклланиш манбалари (IX–XIV асрлар)” мавзусида.

Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.Tar.44.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2022 йил 10 август куни соат 14:30 даги мажлисида тадқиқотчи Раҳимов Комилжон Раҳматовичнинг “Хожагон-нақшбандия таълимотининг илдизлари ва шаклланиш манбалари (IX–XIV асрлар)” мавзусидаги 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари ва 07.00.03 – Жаҳон тарихи ихтисосликлари бўйича тарих фанлари доктори (DSc) ҳимояси онлайн/оффлайн бўлиб ўтади.

Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, М.Улуғбек кўчаси, 79-уй, Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, 2-қават, Мажлислар зали. 

Тел.: (99871) 262 54 61, Факс: (99871) 262-52-77, e-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

 

http://beruni.uz/en-ca/component/k2/item/432-avtorefkr.html

 

Tuesday, 10 May 2022 05:27

Yosh navoiyshunoslar

Toshkent davlat sharqshunoslik universiteti va O‘zbekiston Fanlar akademiyasi Sharqshunoslik instituti hamkorligida 9 may – Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan XX asr o‘zbek navoiyshunosligining dovrug‘li vakili, professor Suyima G‘aniyeva xotirasiga bag‘ishlangan anʼanaviy “Yosh navoiyshunoslar” III anjumani anʼanaviy va onlayn shaklda o‘tkaziladi.

.

O‘tkazilish sanasi: 10.05.2022 yil, soat 10:00

Manzil: Toshkent shahar, Shahrisabz ko‘chasi, 16-uy

 

 

O‘ZBEKISTON QAHRAMONI SUYIMA G‘ANIYEVA
XOTIRASIGA BAG‘ISHLANGAN AN’ANAVIY “YOSH
NAVOIYSHUNOSLAR” III ILMIY-AMALIY ANJUMANI

TAKLIFNOMA VA DASTURI

Tuesday, 26 April 2022 09:21

"Kitobxonlik haftaligi"

Respublikamiz bo'ylab o'tkazilayotgan "Kitobxonlik haftaligi" doirasida samarali mehnati bilan yuqori natijalarga erishgan bir qator axborot-kutubxona mutaxassislari "Axborot-kutubxona a'lochisi" ko'krak nishoni bilan taqdirlandilar. Taqdirlanganlar orasida O'zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Sharqshunoslik instituti kutubxona mudiri Rana Magrufova ham e'tirof etildi.


Taqdirlanganlarni O'zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi nomidan tabriklaymiz, sharafli mehnat faoliyatlariga zafarlar tilaymiz!

Friday, 22 April 2022 07:54

Ilmiy anjuman

Friday, 22 April 2022 07:40

Buyuk vatandoshlarga ehtirom

 

https://drive.google.com/file/d/1MXvf2coB_8XwbqM4dKFAUPjrQTa_R8g1/view?usp=sharing

Бугун, 13 апрелда Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида Ўмон Мудофаа вазирлиги Қўмондонлик-штаб факультети талабалари ташриф буюрди. Ташриф доирасида меҳмонлар Институт фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда «Ўзбекистон тарихи ва унинг Ўрта Осиё минтақасидаги қўлёзмаларни асрашдаги ўрни» мавзусида семинар ташкил этилди.

Маърузани ЎзР ФА Шарқшунослик институти директори тарих фанлари доктори профессор Баҳром Абдуҳалимов ўқиди. Маъруза араб тилида бўлди. Олим маърузасида Ўзбекистон тарихининг минтақадаги ўрни ҳақида қимматли маълумотлар берди. Жумладан, араблар орқали кириб келган Ислом динининг мамлакат ва минтақа тарихидаги ўрни ҳақида ҳам гапириб, Ўрта Осиё етиштириб берган қомусий олимлар, дин уламоларининг дунё цивилизациясига қўшган ҳиссасини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон тарихининг хронологик ривожланиш босқичлари, унда ҳукм сурган давлатларнинг ривожланиш ва тараққиёт босқичлари ҳақида хорижлик меҳмонларга қимматли маълумотларни улашди.

Шунингдек, Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзмалар фонди ҳамда Институтнинг Ўмон давлати билан олиб бораётган фаол ҳамкорлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Маъруза сўнггида меҳмонлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Маълумот ўрнида, Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фонди 1943 йилда, ўша пайтдаги халқ кутубхонаси (ҳозирги Миллий кутубхона)нинг Шарқ бўлими асосида ташкил этилган. Шундан бошлаб бу фондда қўлёзма манбаларни ўрганиш ишлари бошланган.

Фонд таркибида 26 минг жилд қўлёзма, 40 минг жилдга яқин қадимги тошбосма услубидаги китоблар сақланади. Бундан ташқари, 5 мингдан зиёд асл нусхадаги тарихий ҳужжатлар бор. Шунингдек, хориждаги фондларда сақланаётган китоблардан олинган микрофильм ва фотокопиялар фондларимиз ҳам бор.

Бу улкан мерос фаннинг турли соҳаларига оид. Хусусан, табобат, кимё, математика, тарих, ислом илмлари — аждодларимиз шуғулланган барча фан соҳаларига доир манбалар ўрин олган. Қўлёзма манбалар IX асрдан бошлаб ХХ асргача бўлган даврга оид бўлиб, араб, форс, қадимги туркий ва бошқа шарқ тилларида ёзилган, деб хабар беради Ўзбекистон фанлар академияси матбуот хизмати.

Page 11 of 19

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…