SJ News II - шаблон joomla Авто

""Adolat" sosial-demokratik partiya Siyosiy Kengashi raisi"

Yangiliklar

Yangiliklar (284)

ЎзР ФА Шарқшунослик институтининг директори, "Адолат" социал-демократик партияси сиёсий кенгашининг раиси, шарқшунос олим, тарих фанлари доктори , профессор Баҳром Абдуҳалимовнинг номзоди президентликка кўрсатилди . Мен барчани унга овоз беришга чақираман.



Азиз дўстлар, ҳар қандай одам,
Азиз юртга раҳбар бўлолмас.
Адолатни севмаса ҳар ким,
Фикри осмон қадар бўлолмас.

 

Энг аввало ҳиммат керакдир,
Адолатни қилар у пойдор.
Адолатга эга бўлса ким,
Қалби бўлар эл учун бедор.

 

Кеча-кундуз ўйлайди элни,
Қилсам дейди бойу бадавлат.
Фаровонлик гиламларида,
Халқ ўтирса тўкибон савлат.

 

Баҳромжоннинг қалбида шундай,
Улуғ ҳиммат сочади ёғду.
Сарф айласам бор кучимни деб,
Кўзларига келмайди уйқу.

 

Адолатдир унинг қуроли,
Темур бобо руҳи мададкор.
Дейдики, "куч адолатда"дир,
Одил киши бўлмас асло хор.

 

Адолатга буюрди Худо,
Адолатга чақирди Расул.
Адолатдир асл бебаҳо,
Адолатдир эл учун масъул.

 

Адолатдир ватан таянчи,
Адолатдир эл учун мадад.
Адолатдир халқни юпанчи,
Адолатдан яшнайди ҳар мард.

 

Адолатдан ер юзи гулзор,
Адолатдан гулга тўлар чўл.
Адолатдан тўкин-сочинлик,
Адолатдан ризқимиз ҳам мўл.

 

Адолатдир илмга маёқ,
Адолатдан фан ривож топар.
Адолатким, келса ўртага,
Ҳар мушкилга бир илож топар.

 

Адолатсиз харобадир юрт,
Ҳуқуқларинг бўлажак поймол.
Адолатнинг синса гар бели,
Юртинг қачон топади камол?

 

Адолатни тиклар "Адолат",
Байроқ мисол кўтарар баланд.
Бундан эса каттаю кичик,
Шодлик билан бўлар сарбаланд.

 

"Адолат"нинг соҳиби учун,
Овоз керак, овоз керакдир.
"Адолат"нинг ғалабасига,
Парвоз керак, парвоз керакдир.

 

Олға қараб босмоқда қадам,
Адолатнинг бу байроқдори.
Ҳумо қушин олиб келай деб,
Юрагида маҳкам қарори.

 

Адолатни қилиб устувор,
Ҳақиқатни тикласам дейди.
Ноҳақликка зимдан қўйиб чек,
Адолатни оқласам дейди.

 

Ҳар қандайин фитна фасодни,
Томиридан қўпормоқчи у.
Пора деган лаънати дардни,
Битта қўймай ёндирмоқчи у.

 

Вужудида тўла жасорат,
Халқ ишончин оқламоқчидир.
Ақлу шуур,тажриба билан,
Адолатни сақламоқчидир.

 

Дунёдаги барча фазилат,
Ору инсоф илм остида.
Олим бугун шу адолатни,
Чин юракдан тиклаш қасдида.

 

Ҳар ким унга берса гар овоз,
Демак удир адолатпарвар.
Адолатнинг фазилатидан,
Шак-шубҳасиз бўлар баҳравар.

 

Баҳромжонга ким берса овоз,
Адолатни севади демак.
Ноҳақликни она юртидан,
Биргалашиб қувади демак.

 

Азиз дўстлар, пок "Адолат"нинг,
Раҳбарини, келинг, ёқлайлик.
Овоз бериб номзоди учун,
Ўзимизни бугун оқлайлик!

 

Маҳмуд ҲАСАНИЙ,
тарих фанлари доктори, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Меҳнат шуҳрати ордени" соҳиби, Турон ФАнинг академиги.

"Адолат" социал-демократик партия Сиёсий Кенгаши раиси, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, тарих фанлари доктори, профессор Баҳром Абдуҳалимов қаламига мансуб "Байт ул ҳикма ва унда фаолият юритган Ўрта Осиёлик алломалар" номли монаграфияси турк тилида нашр этилди.

Туркиянинг Коня шаҳридаги Селжук университети профессори доктор Мустафо Демирчи, тадқиқотчилар Иқболжон Усмонов ва Муҳриддин Мамадаминовлар томонидан таржима қилинган китобнинг тақдимот маросими 13-сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтди. 

 

 

Тақдимот "Ўзбекистон маданий мероси" ҳафталиги доирасида ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида ташкил этилган маросимда институт раҳбарияти, илмий ходимлари ҳамда Туркиянинг Селжук университети профессорлари Мустафо Демирчи ҳамда Фахри Озпилавчилар иштирок этди.

✅Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матнини тасдиқлади. 

 

Friday, 24 September 2021 04:28

Навоийшунос олима

2021 йил 23 сентабрь куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Fil/Tar.21.01. рақамли илмий кенгашда яна бир навоийшунос олиманинг илмий ҳимояси бўлиб ўтди.

Шарқшунослик университетининг Мумтоз филология кафедрасида фаолият юритиб келаётган Ойсара Мадалиева профессор Қосимжон Содиқов илмий раҳбарлигида «Навоий девонлари қўлёзмаларининг таркибий-қиёсий тадқиқи (ЎзР ФА Шарқшунослик институти фонди қўлёзмалари асосида)» мавзуи бўйича филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Илмий ҳимояда расмий оппонент сифатида иштирок этган ф.ф.д., проф. Муҳаммаджон Имомназаров ва ф.ф.д., доцент Афтондил Эркинов, шунингдек бошқа қатнашчилар томонидан мазкур илмий тадқиқот иши юксак баҳоланиб, бир овоздан маъқулланган.

Шарқшунос Ойсара Мадалиеванинг тадқиқот иши муносиб эътироф этилганлиги билан қутлаб, келгуси илмий фаолиятида омад тилаб қоламиз!

2021 йил 2 август куни Ўмон Султонлигидан профессор Муҳаммад бин Салим ал-Ҳарисий “Маҳалаба” қабиласи ҳақидаги китоби учун қўлёзмалардан маълумотлар тўплаш мақсадида Институмизга келди. Ташриф асносида меҳмон Институтнинг янги биноси билан яқиндан танишди ва масъуллари билан учрашди. Учрашув асносида томонлар келгусида ўзаро ҳамкорликни бундан-да кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.  Профессор Муҳаммад бин Салим ал-Ҳарисий Ўзбекистонда қадимий ёзма ёдгорликларни авайлаб-асраш ва ўрганиш борасида қилинаётган ишларнинг алоҳида таҳсинга сазовор эканлигини мамнуният билан қайд этди. Шундан сўнг Институт фондидаги  ўзини қизиқтирган ва келгусида ўзаро ҳамкорликда нашр этиш мумкин бўлган  айрим қўлёзмаларни кўздан кечирди. Хотима ўрнида таъкидлаш жоизки, дўстона ва самимий вазиятда ўтган ушбу учрашув томонларда катта таассурот қолдирди ва ўзаро ҳамкорликни бундан-да  кенгайтириш учун қулай замин яратишга хизмат қилади.   

 

Форс тилидан таржима, сўзбоши ва илмий изоҳлар муаллифи

Омонулло Бўриев.

Шахс исмлари, географик-топографик ва этник номлар ҳамда

атамалар кўрсаткичини тузувчи Азизжон Шарипов.

 Масъул муҳаррир

Дилором Юсупова, академик, т.ф.д., проф.

Тақризчилар:

Аҳмаджон Қуронбеков, филология фанлари доктори, проф.;

Масъудхон Исмоилов, т.ф.н., доцент.

 

 

Китобхонлар  ҳукмига  ҳавола  этилаётган  ушбу  китоб  Соҳибқирон  Амир Темур салтанати тарихига бағишлаб ёзилган шоҳ асар, аниқроғи, машҳур тарихчи Шарафуддин Али Яздий қаламига мансуб “Зафарнома” асари “Муқаддима”  қисмининг  форс  тилидан  ўзбек  тилига  илмий-изоҳли таржимасидан иборат.  Академик  таржима  талабидан  келиб  чиқиб,  унга  сўзбоши,  илмий изоҳлар  ва  кўрсаткичлар  ҳам  илова  қилинди.  Мазкур  таржима  ва  тадқиқот П3-20170922224 “Марказий Осиё тарихига оид манбалар нашри (ЎзР ФА ШИ фонди ёзма манбалари асосида)” ва ПЗ-2017092838. “Амир Темур. Библиография. Биринчи китоб” лойиҳаси доирасида бажарилди.

Маҳмудова Муҳаббат Мадиримовнанинг 07.00.02- Фан ва технологиялар тарихи ихтисослиги бўйича “Ўзбекистонда тиббиётнинг терапия йўналиши: ҳолати, ўзгаришлар ва муаммолар (1917-2017 йиллар)” мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертациясининг ҳимояси Абу Райҳон Беруний номидаги ЎзР ФА Шарқшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.02/30.12.2019. Tar.44.01 рақамли Илмий Кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгашнинг 2021 йилнинг 29 июнь соат 14:30даги мажлисида бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 79-уй

Тел.: (998)71-262-54-61

 E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.   

 

ТАРИХ ФАНЛАРИ БЎЙИЧА ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PHD)
ДИССЕРТАЦИЯ АВТОРЕФЕРАТИ

 

 Бугун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида «Ўзбекистонда ислом маданияти, тарихи ва санъатини ўрганишнинг янги истиқболлари» мавзуида академик Убайдулла Каримов хотирасига бағишланган халқаро онлайн ва оффлайн конференция бўлиб ўтди. Мазкур халқаро анжуманнинг ташкилотчилари - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA, Туркия).

Ўзбекистонда сўнгги йилларда ислом тарихи, маданияти ва санъатини ўрганишга бўлган эътибор ва ёндашувлар ўзгарди ва бунинг натижаси ўлароқ бу жабҳада амалга оширилаётган ишлар ҳам янги сифат босқичига кўтарилди. Бунга мисол тариқасида республикамизда кейинги йилларда ташкил этилган ва бугунги кунда самарали фаолият олиб бораётган Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Имом ал-Мотуридий халқаро илмий тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини келтириш мумкин.

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) мазкур ташкилотлар билан исломшуносликнинг турли масалалари бўйича яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. Кейинги йилларда шу ташкилот иштирокида республикамизда исломшунослик ва ислом цивилизацияси тарихига доир бир нечта халқаро конференциялар ўтказилди, шу марказлар кутубхоналарига алломаларимиз илмий мероси намуналарининг нашрлари, қўлёзмаларининг электрон нусхалари келтирилди.

Бугун бўлиб ўтган “Ўзбекистонда ислом маданияти, тарихи ва санъатини ўрганишнинг янги истиқболлари” мавзуидаги халқаро конференция ҳам IRCICA ташкилотининг ислом фани ва маданияти тарихини ўрганишга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан ҳамкорликдаги катта бир тадбири бўлди. Бу конференция таниқли шарқшунос олим, ар-Розий, Беруний, Ибн Сино каби энциклопедист алломаларнинг илмий меросини халққа етказиш ишига ўз ҳиссасини қўшган академик Убайдулла Каримов хотирасига бағишланди.

Ёш шарқшуносларнинг академик Убайдулла Каримов номидаги конференцияси Шарқшунослик институти учун анъанавий бўлиб, 2004 йилдан бери ўтказилади. 2019 йилдан эса у республика миқёсидаги тадбирдан халқаро даражага кўтарилди. 

        Тадбирнинг расмий қисмидан аввал иштирокчилар учун Институт қўлёзмалар фондидаги манбаларнинг нодир намуналари қўйилган кўргазма уюштирилди.

       Конференция иши  Ислом тарихи, маданияти ва санъатини тадқиқ этиш маркази (IRСIСА) бош директори профессор, доктор Маҳмуд Эрол Қилич ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директори, профессор, тарих фанлари доктори Баҳром Абдуҳалимовнинг кириш сўзлари билан очилди. Шундан сўнг конференция иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  президенти академик Б. С. Юлдашев, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори Ш. Ш. Миноваров, Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори  профессор З. Исломов, Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази, ҳамда Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Имом ал-Мотуридий халқаро илмий тадқиқот марказлари директорлари ўз табрик сўзлари билан мурожаат қилдилар.

       Конференциянинг ялпи мажлисида академик Убайдулла Каримов тадқиқотларининг Ўзбекистон шарқшунослигидаги ўрни, Мовароуннаҳрнинг ислом цивилизациясидаги ўрни ва аҳамияти, ХIХ аср охири-ХХ аср бошларидаги Ўрта Осиё ижтимоий ҳаётида мусулмон уламоларининг роли ҳамда Жанубий Иссиқкўлнинг ислом даври қайроқлари мавзуларига доир Ўзбекистон, Туркия ва Қирғизистон олимларининг маърузалари тингланди.

       Ялпи мажлисдан сўнг конференция ўз ишини 7 та шўъбада давом эттирди. Ҳар бир шўъбада ислом цивилизацияси тарихи, Марказий Осиё тарихи ва тарихшунослик масалалари, манбашунослик ва матншунослик, исломшунослик, фан ва санъат тарихи, алломалар илмий мероси ҳамда филологик тадқиқотларга бағишланган 12 тадан, жами 84 та маъруза тингланди.

       Анжуман ишида Фанлар академиясининг ижтимоий-гуманитар институтлари ва музейлари, соҳага ихтисослашган олий таълим муассасалари вакиллари, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Россия Федерацияси, Туркия ва АҚШнинг университет ва илмий-тадқиқот марказлари олимлари он-лайн тарзда иштирок этдилар.

       Ислом цивилизацияси тарихи, манбашунослик, тарих ва тарихшунослик, исломшунослик ҳамда филология номинацияларида энг яхши деб топилган бешта маъруза соҳиблари конференциянинг махсус дипломи ва совғалар билан тақдирландилар. Конференцияга тақдим қилинган материаллар “Ўзбекистонда ислом маданияти, тарихи ва санъатини ўрганишнинг янги истиқболлари. New Perspectives for the Study of Islamic Culture, History and Art in Uzbekistan” номли конференция тўпламида нашр этилди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган ёш шарқшуносларнинг академик Убайдулла Каримов номидаги конференцияси ёш тадқиқотчилар фаолиятини кучайтиришга ҳамда уларнинг жаҳон илм-фанига интеграциялашувига хизмат қилмоқда.

 

Sharqshunoslik Instituti приглашает вас на запланированную конференцию: Zoom.

Тема: Seminar
Время: 20 мая 2021 02:20 PM Исламабад, Карачи, Ташкент
Подключиться к конференции Zoom
https://zoom.us/j/9488941858?pwd=SFpJc0tNUmZXNWx2RmdvOFVnVkVrQT09
Идентификатор конференции: 948 894 1858
Код доступа: 12345

Monday, 19 April 2021 11:01

Yosh olimlar kengashi

Page 15 of 21

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…