SJ News II - шаблон joomla Авто

""Adolat" sosial-demokratik partiya Siyosiy Kengashi raisi"

Назирова Ҳилола Баҳодировнанинг тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида

 

“Қўнғиротлар сулоласи тарихнавислигида Муҳаммадризо Огаҳийнинг “Зубдат ут-таворих” асари” мавзусида

Назирова Ҳилола Баҳодировнанинг  “Қўнғиротлар сулоласи тарихнавислигида Муҳаммадризо Огаҳийнинг “Зубдат ут-таворих” асари” мавзусидаги 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари ихтисослиги бўйича тарих фанлари  бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасининг ҳимояси ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.02/30.12.2019.Tar.44.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2022 йил 24 февраль куни соат 14:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.

Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 79-уй.

Тел.: (+99871) 262-54-61

e-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

AVTOREFERAT

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида Алишер Навоийнинг “Ҳамса” ва “Муҳокамат ал-луғатайн” асарларининг қозоқ тилига қилинган таржималари тақдимотига бағишланган тадбир ўтказилди.

Маълумки, Навоий ўз “Ҳамса” асари билан дунё адабиётининг энг ноёб ва муҳташам намунасини ўзбек тилида яратиш мумкин эканлигини исботлаган бўлса, “Муҳокамт ал-луғатайн” орқали ўзбек тили жаҳоннинг энг бой ва гўзал тилларидан бўлган – форс тилидан ҳеч бир жиҳатдан ортда қолмаслиги, билакс бу тилда ҳам муҳташам асарлар яратиш мумкинлигини тилшунослик нуқтаи назаридан асослаб берди. Ҳар икки асарнинг қардош қозоқ тилига таржима қилиниши ҳазрат Навоийнинг биродар қозоқ халқига яна бир карра яқин қилди.

 

Мазкур тадбир Ўзбекитон Республикаси Президентининг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди. Қарорга мувофиқ бу йил Алишер Навоийнинг 580 йиллиги мамлакатимизда катта тантана билан нишонланди. Навоий шаҳрида дунёнинг 60 га яқин мамлакатларидан келган олимлар иштирокида халқаро анжуман, Алишер Навоий театрида эса хорижлик меҳмонлар иштирокида адабий тадбир бўлиб ўтди. Бундан ташқари, кўплаб адабий учрашувлар ва анжуманлар ташкил этилди. Бир сўз билан айтганда, бу йил Навоий йили бўлди.

 

Навоийнинг ижодий мероси нафақат юртимизда, балки хорижий мамлакатларда ҳам тарғиб этилмоқда. Зотан, адибнинг барҳаёт асарлари қардош халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашда олтин кўприк бўлиб хизмат қилади.

Навоий асарларини ўзбек тилидан қозоқ тилига Қозоғистон давлат мукофоти совриндори, таниқли қозоқ шоири Несипбек Аитули таржима қилган. Тадбир аввалида ушбу асарлар кўргазмаси жамоат арбоблари, олимлар ва тадқиқотчиларнинг эътборини тортди.

 

 

Тақдимотни кириш сўзи билан очган Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов яқинда амалга оширилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикаси расмий ташрифи ҳақида фикр билдирди. Ташрифдан сўнг икки давлат ўртасидаги алоқалар янги даражага кўтарилиб, ўзаро муносабатлар иттифоқчилик муносабатларига айланганини таъкидлади. “Биз ҳар томонлама яқин давлатлармиз. Навоий асарларининг қозоқ тилига таржимаси илм-фан оламидаги йирик воқеадир” дея қайд этди Б.Абдуҳалимов.

 

Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси Руслан Дуйсенов сўнгги йилларда икки мамлакат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли барча соҳаларда дўстона алоқалар ривожланаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид “Адабий дўстлик – абадий дўстлик” шиори остида олиб борилаётган фаолият ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, проф. Нурбой Жабборов Навоий асарларининг қозоқ тилига таржимасининг муваффақиятли чиққанидан мисоллар келтирди. Қозоқ тилига катта муҳаббат ила ўгирилган сатрлар халқлар ўртасидаги илиқликни ифодалашини таъкидлади.

 

Адабиётшунос олим Турсинали Аҳмедов асарлар таржимаси амалий қадам ва ёрқин ютуқ эканлигини, аслиятдаги маъно жозибадорлиги таржимада ҳам сақланиб қолганини эътироф этди.

Филология фанлари докторлари, профессор Низомиддин Маҳмудов  ва Жаббор Эшонқулов Ўзбекистонда навоийшунослик анъаналари, ҳозирда амалга оширилаётган тадқиқотлар, уларнинг истиқболлари ҳақида батафсил тўхтаб, адабиётшунослар томонидан Алишер Навоийга “туркий адабиётнинг пойтахти” дея таъриф берилишини эслатиб ўтди.

Тадбир сўнгида Қозоқ миллий маданият маркази вакилларининг бадиий чиқишлари намойиш этилди.

ЎзР ФА Шарқшунослик институти тадқиқотчиси Аминов Бобир Бомурадовичнинг “Марказий Мовароуннаҳр қабртош битиклари ва улардаги тарихий шахслар генеалогияси (XV-XIX асрлар)” мавзусидаги тарих фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.02/30.12.2019.Tar.44.01 – рақамли илмий кенгашнинг 2021 йил 21 декабрь  14:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.

 

Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 79-уй. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти. 2 қават, мажлислар зали.

Тел.: +998(71) 262 54 61

 

AVTOREFERAT

 

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.02/30.12.2019. Tar.44.01 рақамли Илмий Кенгаш қошидаги Илмий семинарнинг навбатдаги йиғилишида ЎзР ФА Шарқшунослик институти тадқиқотчилари – Назирова Ҳилола Баҳодировнанинг “Қўнғиротлар сулоласи тарихнавислигида Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг “Зубдат ут-таворих” асари” мавзусидаги 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳамда Улашова Севинч Улаш қизининг “XIII-XV асрлар форсий манбаларида Мовароуннаҳрдаги этник жараёнлар” мавзусидаги 07.00.03 – Жаҳон тарихи ва 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияларининг муҳокамаси бўлиб ўтади.

Семинар мажлиси 2021 йилнинг 9 декабрь куни соат 14.30да ЎзР ФА Шарқшунослик институтининг кичик мажлислар залида бўлиб ўтади.

 

Zoom линки: https://zoom.us/j/9488941858?pwd=SFpJc0tNUmZXNWx2RmdvOFVnVkVrQT09

Page 35 of 57

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…