SJ News II - шаблон joomla Авто

"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

Monday, 21 October 2019 00:14

ИНСТИТУТ ҚЎЛЁЗМАЛАР ФОНДИ ВА “ТАРИХИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ЛОЙИҲАСИ” ФАОЛИЯТИГА ДОИР ЯНГИЛИКЛАР

Rate this item
(0 votes)

Ўзбекистон миллий телерадио компанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тарихий савол” ток-шоусида жорий йилнинг 15 октябрь куни Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг “Реставрация лабораторияси” мутухасисслари ва “Тарихий ҳужжатларни таъмирлаш лойиҳаси” илмий ходимлари билан биргаликда кўрсатув ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-2995 сонли қарори ижроси on-line эфирга узатилган кўрсатувyнинг асосий мавзуси бўлди.

Кўрсатув янги бинонинг курилиши ҳамда унда китобларни сақлаш учун яратилган шароитлар ва афзалликлар билан таништиришдан бошланди. Унда сақланаётган манбалар IX-XIX асрларни қамраб олиши, араб, форс, туркий, урду, пушту тилларидаги адабиётларнинг турфаҳиллиги ҳақида маълумот берилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг № 2995 сонли қарори ижроси юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирларга тўхталинди, жумладан, фондда сақланаётган тарихий ҳужжатларни таъмирлашга қаратилган илмий лойиҳанинг моҳияти, унинг натижалари, аҳоли қўлида сақланаётган ноёб манбаларни сотиб олиш ҳисобига институт фондини бойитиш ишлари, унинг амалга ошириш механизмлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Реставрация бўлими ҳодимлари ушбу бўлимнинг фаолияти, реставрация, консервация қилиш жараёнлари, муқоваларнинг турлари ва таъмири, “Абру баҳор” санъати ҳақидаги маълумотларга тўхталиш билан бирга унинг амалий жараёнлари кўрсатиб берилди.

Қадимий ёзма манбаларни музей витриналари остида сақлашнинг зарарлари, салбий оқибатлари ҳақида ҳамда буни олдини олиш учун Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида янги “муляж ясаш” йўналиши иш бошлагани, муляж китобнинг афзалликлари айтиб ўтилди.

  Сканерлаш ва микрофильмлаш бўлими ҳодимлари ундаги махсус сканер жиҳозлари, уларнинг ўзига хос томонлари, ишлаш принциплари бўйича тўлиқ маълумот бериб ўтдилар.

Кўрсатув давомида соҳада ёчимини кутаётган масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди, жумладан соҳа кадрларини тайёрлаш ва уларни ишга жалб қилиш муаммолар, ҳамда қўлёзма манбаларни сақлаш ва таъминлаш йўналишига зарурий материаллар танқислиги каби муаммоларни муҳокама қилинди. Уларнинг ечишга доир бир қатор таклифлар билдирилди.

Олий таълим муассасининг талабалари, жумладан Тошкент давлат шарқшунослик институти талабалари экспертларга мурожаат қилиб ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Read 2906 times Last modified on Monday, 21 October 2019 00:21

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…