SJ News II - шаблон joomla Авто

"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

Sunday, 22 September 2024 04:29

ОМОНУЛЛО БЎРИЕВНИНГ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА

Rate this item
(0 votes)

Бўриев Омонулло  - 1944 йили Тожикистоннинг  Ҳисор водийсидаги  Қорасув қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг  География факультетида ўқиган (1961–1970; 1963–1967 йй. ҳарбий денгиз флотида хизмат қилган). Тошкент давлат университетининг “Шарқ тиллари” факультетида араб ва форс тиллари  бўйича таълим олган.

Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Совет Энциклопедияси  Бош редакциясида бошлаган ва 1970-1979 йиллар давомида мазкур муассасада кичик муҳаррир, картограф,  илмий муҳаррир ва катта илмий муҳаррир лавозимларида  ишлаган. 1979 йилдан ҳозиргача ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида илмий фаолият олиб боради.

1988 йили  ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги  Шарқшунослик институти ҳузуридаги илмий кенгашда “Географические сведения в трудах Хафиз-и Абру (Источниковедческое и истороико-географическое исследование)” мавзусида  07.00.09. Историография и источниковедение (Тарихнавислик ва манбашунослик)   ихтисослиги бўйича фан номзодлиги диссертациясини  ҳимоя қилди.

 Шу йиллар давомида кичик илмий ходим (1979-1990), илмий ходим (1990-1992), катта илмий ходим (1992-2003), бўлим мудири (1995-2003), етакчи илмий ходим (2003-ҳозирги вақтгача), грант раҳбари (2012-2013) лавозимларида ишлаган. Айни пайтда  Қўлёзмаларни каталоглаштириш ва электрон каталогларни техник назорати бўлими бошлиғи вазифасида меҳнат фаолиятини давом эттирмоқда.  1995 йили Олий Аттестация комиссияси томонидан Омонулло Бўриевга  катта илмий ходим илмий унвони берилди.  Омонулло Бўриев 2019 йили  “Темурийлар даври ёзма манбаларида Марказий Осиё тарихий географияси ” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди, 2024-йили Ўзбекистон   Республикаси Олий аттестация комиссияси Шарқшунослик институти кенгашининг тавсиясига кўра “Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари ихтисослиги бўйича профессор илмий унвонига эга бўлди.

Илмий тадқиқотларининг асосий қисмини Темурийлар даври ёзма меросини ўрганиш ташкил қилади. Илмий  изланишлари  Шарқ  қўлёзмаларини тавсифлаш,  форсий манбаларни ўзбек ва  рус  тилларига  таржима  қилиш,  Марказий Осиё тарихий  географияси, тарихий  топонимия, фан тарихи, Ўзбекистон халқлари  маданияти  тарихи,  Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлари тарихи  каби  йўналишларни ўз ичига олади. 1970 – 2024 йиллар давомида чоп қилган тадқиқотларининг  умумий сони  631 тани ташкил этди; улар  монография, рисола,тезис ва  мақолалалар шаклида чоп этилган.

Илмий-педагогик фаолият  ҳам олиб боради. Ўриндошлик асосида ЎзР Давлат Шарқшунослик Университети Марказий Осиё тарихи кафедрасида ва ЎзМУ Тарих факультети Манбашунослик кафедрасида география ва манбашунослик соҳаларида дарс берган;  2001-2004 йилларда ЎзМУ Тарих факультети  Манбашунослик ва махсус тарих фанлари кафедраси мудири  лавозимида ишлаган. Манбашунослик ва тарихшунослик ихтисосликлари бўйича 3 нафар илмий даража олган олий малакали мутахассис (фан номзодлари) ва 21 нафар магистр тайёрлаган.

Омонулло Бўриев ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг “Meros” ҳамда Бобур номли халқаро жамоат фондининг “Бобур ва дунё” илмий журналлари таҳрир ҳайъати аъзоси. Узоқ йиллардан буён жамоатчилик асосида Тошкент шаҳар Топонимика комиссияси аъзоси саналади ва мустақиллик йилларида шаҳар ҳудудидаги кўпгина жой номларининг тарихини илмий асослаб,  уларнинг қайта тикланишида тавсиялар берган.

Омонулло Бўриев кўпйиллик самарали илмий  фаолияти учун Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2019 йил 28 август Фармонига  биноан “Меҳнат шуҳрати” ордени  билан  мукофотланди.

Read 78 times

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…