«Ғазнавийлар ва салжуқийлар туянинг махсус зотини яратишга ҳаракат қилган. Бу туялар жанг учун ва почта хизмати учун мўлжалланган эди. Мақсад туяларни қўлга ўргатиш, уларнинг ҳаракатланиш тезлигини ошириш бўлган. Туя бизга савдо карвонида фақат юк ташийдиган жонзот бўлиб кўриниб қолган. Лекин қадимда туялардан жанг учун ва почта учун фаол фойдаланилган. Шунингдек, уларнинг жанг бўлинмаларида ветеринарлар ҳам бўлиб, улар Ғазнавийлар қўшинидаги отлар, туялар ва филларнинг соғлиғига жавобгар бўлишган».
Феруза Жуманиёзова
Қурултойнинг навбатдаги меҳмони — турколог олима, ПҳД Феруза Жуманиёзова. У киши билан олдинги сонларда туркларнинг Ҳиндистондаги тарихи ҳақида зўр суҳбат ташкил қилинган эди. Бу сафарги мавзу— Ҳиндистонга кириб бориб, у ерда ислом маданиятини ёйган туркий ҳукмдор Маҳмуд Ғазнавий.