SJ News II - шаблон joomla Авто

"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

Saturday, 12 October 2024 10:49

Ислом оламида вақф

Rate this item
(0 votes)

⚡️Ислом оламида вақф институти муҳим ўрин тутган. У нафақат масжид-мадрасаларнинг сарф-харажатини қоплаган, балки аҳолининг камбағал қисмига ёрдам кўрсатадиган хайрия ишларини ҳам амалга оширган. Вақфнинг асосий мақсади мол-мулкни диний, ижтимоий ва хайрия ишларига бағишлашдан иборат бўлган. Вақф орқали масжид, мадраса, шифохона, саёҳатчилар учун каравотхона ва кўприк каби жамоат иншоотлари қурилган ва уларнинг узлуксиз фаолияти таъминланган.

Афсуски, вақф ҳақида кўп эшитган бўлсак ҳам, у қандай ишлагани ва унинг ҳуқуқий асослари ҳақида етарли маълумотга эга эмасмиз. Аслида, вақф мол-мулки доимий хайрия қилинадиган мулк бўлиб, унинг асосий қисми сотилмас ёки мерос қилиб қолдирилмас эди. Бунда вақфдан тушган даромадлар муайян мақсадларга йўналтириларди. Масалан, мадраса ва мактаблардаги ўқитувчилар ва талабаларнинг маоши, таъмирлаш харажатлари, камбағалларга ёрдам бериш, ҳатто кутубхоналар ва шифохоналарнинг харажатлари ҳам вақф маблағлари орқали қопланган.

Қурултой лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — тарих бўйича PhD Қаҳрамон Ёқубов. У Хива хонлигидаги вақфларни ўрганган олимдир. У киши билан суҳбатда вақфлар фаолиятини яхшироқ тушунишга ҳаракат қиламиз. Хива хонлигида вақф қандай шаклланган? Унинг ижтимоий ва иқтисодий аҳамияти нималардан иборат бўлган? Бу каби саволларга жавоб оламиз.

Read 140 times

Media

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…