"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI
ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг “Шарқ халқлари фани ва маданияти тарихи” бўлими мудири, йирик шарқшунос олим, устоз Ашраф Аҳмедов "Дустлик" ордени билан тақдирландилар. Юксак мукофотлар муборак Устоз! Бундай фараҳбахш онлар бардавом бўлсин! Ашраф Ахмедов кўп йиллардан буён астрономия, математикага оид қўлёзмаларни, шунингдек, Беруний асарларини ўзбек ва рус тилларига ўгириб келмоқдалар. Ашраф Ахмедов аниқ фанлар манбалари тадқиқига оид ишлари билан нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё ва умуман жаҳон миқёсида шуҳрат қозонган забардаст олимлардан биридир. Устоз Ашраф Аҳмедовни илм-фан соҳасидаги ютуқлари муносиб тақдирлангани билан табриклаймиз! Устозга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва илмий ишларида муваффақиятлар тилаб, илмлари қаймоққа айланган айни дамларда Устоздан , янги таржима ва тадқиқотларни кутиб қоламиз.
Т А Б Р И К
ЎзР ФА Шарқшунослик институтининг бўлим мудири, йирик шарқшунос олим, устоз Ашраф Аҳмедов "Дустлик" ордени билан тақдирландилар. Ашраф Аҳмедов араб ва форс тилларидаги астрономия, математикага оид қўлёзмаларни, Беруний асарларини узбек ва рус тилларига таржима ва тадқиқини амалга ошириб, бу соҳада кўплаб шогирдлар тайёрламоқдалар.
?
Меҳнат қилди, толмади Ашраф,
Меҳнатидан топди зўр шараф.
Қанча китоб, қанча мақола,
Ортида бор ўнталаб халаф.¹
Берунийдек улуғ зотларнинг,
Асарига урдилар қалам.
Улуғбекнинг улуғ "Зиж"ини,
Эли учунн қилди якқалам.
Араб тили, форс тили, инглиз,
Тилларида тиллари моҳир.
Хушхулқ инсон, меҳрибон устоз,
Фасоҳати тилидан зоҳир.
Бугун унинг "Дўстлик" ордени,
Меҳнатига олий мукофат.
Яна илму умри ичида,
Кулиб боқсин улкан саодат!
Маҳмуд ҲАСАНИЙ
ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг “Шарқ мумтоз адабиёти” бўлими мудири, филология фанлари номзоди Салимахон Эшонова "Шуҳрат" медали билан тақдирландилар. САЛИМАХОН, "Шуҳрат" медали муборак! Бундай фараҳбахш онлар бардавом бўлсин! С. Эшонова - қувноқ ва очиқкўнгил, аммо ишда талабчан, ташкилотчилик фазилатига эга ходимлардан. Шарқшунослик институтидаги фаолияти жараёнида ҳам доимий равишда ўз малакаси, сиёсий ва илмий-назарий савиясини ошириш устида ишлаши, ўзининг хулқи, фаоллиги билан жамоат ўртасида обрўга эга бўлди. Шарқ мумтоз адабиёти бўлими доирасида анъанавий тарзда ўтказадиган семинарларини эса халқаро миқёсга кўтарди. Низомий Ганжавий ва Алишер Навоий юбилейларига бағишланган тадбирни Ўзбекистондаги Озарбайжон Маданият маркази ҳамкорлигида, Заҳириддин Муҳаммад Бобурга бағишланган семинарни эса Ҳиндистон маданият маркази ҳамкорлигида хорижлик мутахассислар маърузалари иштирокида ташкил қилди. Мазкур шоирлар асарларининг хорижда сақланаётган нодир нусхалари фотокўргазмасини намойишини амалга оширди. Бу ўз навбатида, илмий-маданий тажриба алмашинувларга, шунингдек, хорижда сақланаётган кўплаб қўлёзмалар электрон нусхасининг Шарқшунослик институти фондига тақдим этилишига ҳам хизмат қилди.
Салимахон Эшонова кўп йиллардан буён шарқ мумтоз адабиёти билан шуғулланиб келмоқдалар. Ҳозиргача 11 та китоб (бундан 7 таси ҳаммуаллифлиқда), 66 та мақола (10 таси хориж ва МДҲ давлатларида) нашр қилган. 45 та илмий анжуманда маъруза билан иштирок этган (6 таси хорижий, 2 таси МДҲ давлатларида ўтказилган).
САЛИМАХОНГА
Эга бўлиб шуҳратга,
Эга бўпсиз "Шуҳрат"га.
Ҳақиқатан лойиқсиз,
Ҳурматга ҳам шуҳратга.
Шуҳратиз бўлсин осмон,
Ҳосилиз катта хирмон.
Меҳнатлар самараси,
Элга бўлсин армуғон.
Янги-янги зафарлар,
Тинмай сизга ёр бўлсин.
Дастурхон ёйганизда,
Маҳмудлар ҳам бор бўлсин!
Маҳмуд ҲАСАНИЙ
Сийратингиз суратда бўлиб намоён,
Гул-гун чеҳрангизда таралибди, нур.
Илм ва меҳнатда бўлиб, ёнма-ён,
Роҳатда яшайсиз, оласиз ҳузур.
Дастурҳон ёзилар, қўшалоқ байрам,
Маҳмудлар ўтирар савлатлар тўкиб.
Институт аҳли бўлиб жамул-жам.
Салимахонга тилагу таҳсинлар ўқиб!!!
? SHE'RIY QUTLOV ?
ТДШУ профессори Мирсодиқ Исхоқов ва шарқшунос олима Салимахон Эшоноваларни юксак унвонлар билан қутлаб, Маҳмуд Ҳасаний домла шеърий қутлов йўллабдилар?
Икки таниш, икки дўст,
Бири мағиз, бири пўст
Илму одоб бобида,
Тенгги йўқ бекаму кўст.
Бирлари Салимахон,
Қўлларида мукофат.
Тинмай қилган меҳнатдан,
Топди улуғ шарофат.
Бирлари Мирсодиқдир,
Тарихимиз қўрғони.
Шод бўлдилар эшитиб
Барча дўсту ёрони.
Бирлари топди "Шуҳрат",
Шуҳратидан шон топди.
Бири бўлиб "Мураббий,"
Ҳизмат ила кон топди.
Муборак бўлсин деймиз,
Омон бўлсин икки дўст.
Бизлар учун қадрдон,
Бири мағиз, бири пўст.
Маҳмуд ҲАСАНИЙ
Davlatimiz Rahbarining “Oʼzbekiston Respublikasi mustaqilligining oʼttiz bir yilligi munosabati bilan fan, taʼlim, sogʼliqni saqlash, sport, adabiyot, madaniyat, sanʼat sohalari va ommaviy axborot vositalari xodimlaridan bir guruhini mukofotlash toʼgʼrisida”gi Farmoniga muvofiq bir guruh vatandoshlarimiz mukofotlandi. Ular orasida Fanlar akademiyasi xodimlari ham bor.
“Oʼzbekiston Respublikasi fan arbobi” faxriy unvoni bilan
Egamberdiyev Shuxrat Аbdumannapovich - Oʼzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Аstronomiya instituti direktori.
“Oʼzbekiston Respublikasida xizmat koʼrsatgan madaniyat xodimi” faxriy unvoni bilan
Filanovich Margarita Ivanovna - Oʼzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Milliy arxeologiya markazi yetakchi ilmiy xodimi
“Oʼzbekiston Respublikasida xizmat koʼrsatgan sogʼliqni saqlash xodimi” faxriy unvoni bilan
Аripova Tamaraxon Oʼktamovna - Oʼzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Immunologiya va inson genomikasi instituti direktori.
“Mehnat shuhrati” ordeni bilan
Аbdullaev Fatxulla Xabibullayevich - Oʼzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Fizika-texnika instituti bosh ilmiy xodimi.
“Shuhrat” medali bilan
Eshonova Salimaxon Nishonbek qizi - Oʼzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Аbu Rayhon Beruniy nomidagi sharqshunoslik instituti boʼlim boshligʼi.
Taqdirlanganlarni davlatimizning yuksak mukofotlari bilan qutlaymiz hamda kelgusidagi faoliyatlarida muvafaqqiyatlar tilaymiz.