2026 йил 20–21 апрел кунлари Самарқанд шаҳрида БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда «Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш» мавзусида глобал форум бўлиб ўтади.
Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад:
▪️ наркотикларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш самарадорлигини ошириш;
▪️ илғор халқаро тажрибани тизимли ўрганиш ва амалиётга жорий этиш;
▪️ замонавий наркотаҳдидларга қарши комплекс ёндашувларни ишлаб чиқиш;
▪️ гиёҳвандликка қарши курашда давлатлараро ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
? https://kun.uz/kr/90222659
