O'zR FA SHI Yosh olimlar kengashi raisi Hilola Nazirova, O'zR FA Yosh olimlar kengashi rais o'rinbosari Gulsanam Tillaeva, Yoshlar ittifoqi rais o'rinbosari Dilnoza Kattaxonova
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2017 йил 24 ноябр куни, Турин университетида «Фан ва таълимни ривожлантиришда ёшларнинг ўрни» мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Ушбу анжуманнинг “Ижтимоий-гуманитар фанларининг долзарб муаммолари” шўъбасида ЎзР ФА нинг Шарқшунослик институти, Тарих институти, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Археологик тадқиқотлари институти, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Тошкент солиқ коллежи, Саммарқанд давлат университети, Навоий давлат университети, Россия Федерацияси Санкт-Петербург давлат университети, ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг ижтимоий-гуманитар йўналишидаги институтиларининг ходимлари маърузалар билан иштирок этишди. ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Ёш олимлар кенгашининг раиси Ҳ. Назирова шўъба раиси этиб тайинланди.
Chapdan o'ngga: O'zR FA SHI xodimlari Dildora Eralieva, Hilola Nazirova, O'zbekiston Yoshlar ittifoqi Yosh olimlar kengashi bosh mutaxassisi Feruza Bozarova va O'zR FA SHI xodimi Oysara Madalieva
Шўъбада билдирилган чуқур мулоҳаза, фикрлар ва таклифлардан сўнг маърузалар бўйича балларни умумлаштириш комиссиясининг таркиби шакллантирилди. Баҳолаш комиссияси аъзоларининг балларига асосан ижтимоий-гуманитар фанларининг долзарб муаммолари шўъбасида «Энг яхши мақола» лар рўйхатида ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти кичик илмий ходими О. Мадалиева 2-ўрин совриндори бўлди. Шунингдек, ЎзР ФА Шарқшунослик институтининг ходимларидан т.ф.н. Ҳ. Лутфуллаев, т.ф.н. Ҳ. Аминов, т.ф.н. Ш. Қўлдошев, кичик илмий ходимлар К. Раҳимов, Ҳ. Назирова ва Д. Эралиевалар сертификатлар билан тақдирландилар.