“БЕРУНИЙ ЎҚИШЛАРИ”
ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти 2019 йил 4 сентябрда “Беруний ўқишлари” номидаги илмий-амалий конференциясини ўтказади. Институт маъмурияти берунийшунослик йўналишида илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва магистрантларни анжуманда иштирок этишга таклиф қилади.
Илмий маърузалар (8-10 бет) шу йилнинг 1 августига қадар қабул қилинади. Анжуман материаллари ОАК таркибидаги илмий журналлардан бирида чоп этилиши кўзда тутилган. Маъруза учун регламент 10 дақиқа.
Маъруза матнларини расмийлаштириш талаблари:
- Матнлар Times New Roman шрифтида, белгилар катталиги 14,
сатрлар ораси 1 интервалда ёзилган бўлиши керак. - Қоғоз ўлчами: А4 (210-297 мм).
- Матн юқорисидан 2,5 см, пастдан 1,5 см, ўнгдан 1,5 см, чапдан 3 см ҳошиялар қолдирилиши талаб этилади.
- Саҳифанинг юқори ўнг бурчагидаги биринчи қаторда маърузачининг исми, шарифи, иккинчи қаторда ташкилотининг тўлиқ номи, учинчи қаторда телефон рақами (коди билан) ва электрон почта манзили кўрсатилади.
- Мавзу номи қорайтирилган катта ҳарфлар билан бешинчи қаторда, саҳифа ўртасидан ёзилади.
- Маърузада мавзу орқали кўтарилган муаммо, унинг ечими, илмий амалий-аҳамияти ва хулосаси кисқа мазмунда берилиши, турли цитата, жадвал ва схемалар келтирилиши, ҳамда ҳаволалар сатр остида берилиши мумкин (Масалан: Шониёзов К. Ўзбек халқининг шаклланиши жараёни. Тошкент, 2001. Б. 135.).
- Матнга қўшимча равишда аннотация ва калит сўзлар ўзбек, рус ва инглиз тилида берилиши керак.
- Материал электрон ва қоғоз шаклда топширилиши сўралади.
Кечиктирилган ва талаблар бўйича тайёрланмаган матн қабул қилинмайди.
Манзилимиз:
100170, Тошкент ш.,
Мирзо Улуғбек кўчаси, 79-уй,
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти.
Мурожаат учун:
Телефон ва телеграмм рақами: 911329730
E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.