2019 йил 8 июль куни Ўмон Ҳужжат ва архивларни сақлаш бўйича миллий бошқармаси раҳбари (вазир даражасида) жаноб ал-Давайни Ҳамид Муҳаммад Зувайҳи (Аl-Dhаwуаni Наmed Моhammed Dhuwaihi) раҳарлигидаги делегация аъзолари (халқаро ҳамкорлик департаменти бошлиғи ўринбосари ал-Ҳажри Райа Амир Муҳаммад; мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи - ал-Шекайли Ҳамид Соиф Муҳаммад ва бошқ.) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар Институт фаолияти ва янги биноси билан танишиб, ўзаро ҳамкорликнинг янги уфқларини белгилаб олдилар.
Ташриф якунида Ўзбекистон Республикаси билан Ўмон Султонлиги ўртасидаги аъло даражадаги муносабатлар, икки давлатнинг қўлёзма ҳамда тарихий ҳужжатлар соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истагидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан Ўмон султонлиги Ҳужжат ва архивларни сақлаш миллий бошқармаси ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик меморандиуми имзоланди. Шунингдек, Ўмон Султонлигида тарихий ҳужжатларни асраб-авайлаш ва сақлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Меҳмонлар жорий йилнинг 12 июль кунига қадар Ўзбекистонда бўладилар. Эртага 10 июль куни эса делегация аъзоларининг Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Ислом цивилизация марказига ташриф буюриб, суҳбат ўтказишлари ва ўзаро ҳамкорликнинг истиқболларини белгилиб олишлари режалаштирилган.