Жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўмон султонлиги Вақф ва дин ишлари бўйича вазир маслаҳатчиси Муҳаммад Саид ал-Мамарий ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шаркшунослик институтига ташриф буюрди. Ушбу ташриф Ўмон султонлиги элчихонаси томонидан 18-26 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “Бағрикенглик, ўзаро англашув, бирдамлик ва тотувлик: Ўмон ислом рисоласи” номли кўргазмадаги иштироки доирасида амалга оширилди.
Меҳмон ташриф асносида директор Б.Абдухалимов бошчилигидаги ЎзР ФА Шарқшунослик институти раҳбарияти билан учрашди. Директор юқори мартабали меҳмонга институт илмий фаолиати ҳақида атрофлича маълумот берди. У келажакда икки томон илмий ҳамкорлиги хақида баъзи фикрларини баён қилди. Меҳмон барча таклифларини мамнуният билан қабул қилди.
Учрашув самарали ва дўстона вазиятда бўлиб ўтди.