SJ News II - шаблон joomla Авто

""Adolat" sosial-demokratik partiya Siyosiy Kengashi raisi"

Tuesday, 28 September 2021 04:52

БАХРОМЖОНГА БЕРАЙЛИК ОВОЗ

Rate this item
(0 votes)

ЎзР ФА Шарқшунослик институтининг директори, "Адолат" социал-демократик партияси сиёсий кенгашининг раиси, шарқшунос олим, тарих фанлари доктори , профессор Баҳром Абдуҳалимовнинг номзоди президентликка кўрсатилди . Мен барчани унга овоз беришга чақираман.



Азиз дўстлар, ҳар қандай одам,
Азиз юртга раҳбар бўлолмас.
Адолатни севмаса ҳар ким,
Фикри осмон қадар бўлолмас.

 

Энг аввало ҳиммат керакдир,
Адолатни қилар у пойдор.
Адолатга эга бўлса ким,
Қалби бўлар эл учун бедор.

 

Кеча-кундуз ўйлайди элни,
Қилсам дейди бойу бадавлат.
Фаровонлик гиламларида,
Халқ ўтирса тўкибон савлат.

 

Баҳромжоннинг қалбида шундай,
Улуғ ҳиммат сочади ёғду.
Сарф айласам бор кучимни деб,
Кўзларига келмайди уйқу.

 

Адолатдир унинг қуроли,
Темур бобо руҳи мададкор.
Дейдики, "куч адолатда"дир,
Одил киши бўлмас асло хор.

 

Адолатга буюрди Худо,
Адолатга чақирди Расул.
Адолатдир асл бебаҳо,
Адолатдир эл учун масъул.

 

Адолатдир ватан таянчи,
Адолатдир эл учун мадад.
Адолатдир халқни юпанчи,
Адолатдан яшнайди ҳар мард.

 

Адолатдан ер юзи гулзор,
Адолатдан гулга тўлар чўл.
Адолатдан тўкин-сочинлик,
Адолатдан ризқимиз ҳам мўл.

 

Адолатдир илмга маёқ,
Адолатдан фан ривож топар.
Адолатким, келса ўртага,
Ҳар мушкилга бир илож топар.

 

Адолатсиз харобадир юрт,
Ҳуқуқларинг бўлажак поймол.
Адолатнинг синса гар бели,
Юртинг қачон топади камол?

 

Адолатни тиклар "Адолат",
Байроқ мисол кўтарар баланд.
Бундан эса каттаю кичик,
Шодлик билан бўлар сарбаланд.

 

"Адолат"нинг соҳиби учун,
Овоз керак, овоз керакдир.
"Адолат"нинг ғалабасига,
Парвоз керак, парвоз керакдир.

 

Олға қараб босмоқда қадам,
Адолатнинг бу байроқдори.
Ҳумо қушин олиб келай деб,
Юрагида маҳкам қарори.

 

Адолатни қилиб устувор,
Ҳақиқатни тикласам дейди.
Ноҳақликка зимдан қўйиб чек,
Адолатни оқласам дейди.

 

Ҳар қандайин фитна фасодни,
Томиридан қўпормоқчи у.
Пора деган лаънати дардни,
Битта қўймай ёндирмоқчи у.

 

Вужудида тўла жасорат,
Халқ ишончин оқламоқчидир.
Ақлу шуур,тажриба билан,
Адолатни сақламоқчидир.

 

Дунёдаги барча фазилат,
Ору инсоф илм остида.
Олим бугун шу адолатни,
Чин юракдан тиклаш қасдида.

 

Ҳар ким унга берса гар овоз,
Демак удир адолатпарвар.
Адолатнинг фазилатидан,
Шак-шубҳасиз бўлар баҳравар.

 

Баҳромжонга ким берса овоз,
Адолатни севади демак.
Ноҳақликни она юртидан,
Биргалашиб қувади демак.

 

Азиз дўстлар, пок "Адолат"нинг,
Раҳбарини, келинг, ёқлайлик.
Овоз бериб номзоди учун,
Ўзимизни бугун оқлайлик!

 

Маҳмуд ҲАСАНИЙ,
тарих фанлари доктори, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Меҳнат шуҳрати ордени" соҳиби, Турон ФАнинг академиги.

Read 521 times Last modified on Tuesday, 28 September 2021 05:55

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…