SJ News II - шаблон joomla Авто

""Adolat" sosial-demokratik partiya Siyosiy Kengashi raisi"

Friday, 12 November 2021 03:39

Самарали хорижий сафар

Rate this item
(0 votes)

 

 

2021 йил 7-9 октябрь кунлари Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида Туркия Республикаси Маданият ва Туризм вазирлиги, Истанбул университети,  Фотиҳ Султон Меҳмет вақф университети ва профессор Фуат Сезгин ислом фан тарихи тадқиқотлари фонди ҳамкорлигида ташкиллаштирилган “Иккинчи халқаро профессор Фуат Сезгин Ислом фан тарихи симпозиюмида” "Ибн Сино Тиб қонунлари қисқартмалари ва уларнинг ўрта аср тиббий таълимининг ривожидаги ўрни" мавзусида маърузачи сифатида иштирок этдим. Симпозиумга Эрон, Миср, Голландия ва бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган олимлар билан фикр алмашдим.

 

 

Тиб қонунлари қисқартмалари, уларнинг нусхалари, сақланиш ўрни, уларнинг кейинги давр тиббий мактабларига таъсири масаласини муҳокама қилдим. Натижада  Эроннинг Теҳрон шаҳрида 12-15 ноябр кунлари ўтказиладиган “ Тиббий фанларни ривожида Эрон ва Туркиянинг қўшган ҳиссаси” мавзуидаги конференцияга таклиф этилдим ва унда “Мўъжаз ал-Қонун” асари ва унинг Туркия фондаларидаги қўлёзмалари” мавзусида маъруза билан иштирок этаман. Шунингдек, 19-20 ноябр кунлари Туркиянинг Испартада шаҳрида саломатлик хизматлари фанлари билан боғлиқ симпозиумда “Тиб қонунлари қисқартмалари ва уларнинг Туркия кутубхоналарида қўлёзмалари” мавзусида маърузачи сифатидап иштирок этишим режалаштирилган.

 

Симпозиумдан сўнг 20.10.2021 да Туркиянинг Баҳчешеҳир университети тиб факультетида "Ибн Сино Тиб қонунлари қисқартмалари ва уларнинг ўрта аср тиббий таълимининг ривожидаги ўрни" мавзуси доирасида семинар ўтказдим ва сертификат билан тақдирландим.

 

Симпозиумдан сўнг Сулаймония кутубхонасида икки ҳафта мобайнидав тадқиқот ишларини олиб бориб, илмий ишимга керакли манбаларни топдим.

 Ушбу илмий сафарим давомида Ибн Синонинг Туркиядаги қўлёзмалари тўғрисида “Истанбул” газетасида интерью бердим.

Шунингдек, Сулаймония кутубхонасида туркиялик синошунос олим Ферруҳ Ўзпилавчи ва менинг ҳамкорлигимда “Ўзбекистон  тарихи” телеканалининг “Халқ мулки” кўрсатуви учун Ибн Сино ҳақида кўрсатув тайёрланди.

 

Ф. Ибрагимов

ЎзРФА Шарқшунослик институти

Шарқ халқлари фани ва маданияти

 тарихи бўлими кичик илмий ходими

 

Read 458 times Last modified on Friday, 12 November 2021 03:47

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…