SJ News II - шаблон joomla Авто

"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

Monday, 10 October 2022 08:06

МУКОФОТ МУБОРАК!

Rate this item
(0 votes)

ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг “Шарқ мумтоз адабиёти” бўлими мудири, филология фанлари номзоди Салимахон Эшонова "Шуҳрат" медали билан тақдирландилар. САЛИМАХОН, "Шуҳрат" медали муборак! Бундай фараҳбахш онлар бардавом бўлсин! С. Эшонова - қувноқ ва очиқкўнгил, аммо ишда талабчан, ташкилотчилик фазилатига эга ходимлардан. Шарқшунослик институтидаги фаолияти жараёнида ҳам доимий равишда ўз малакаси, сиёсий ва илмий-назарий савиясини ошириш устида ишлаши, ўзининг хулқи, фаоллиги билан жамоат ўртасида обрўга эга бўлди. Шарқ мумтоз адабиёти бўлими доирасида анъанавий тарзда ўтказадиган семинарларини эса халқаро миқёсга кўтарди. Низомий Ганжавий ва Алишер Навоий юбилейларига бағишланган тадбирни Ўзбекистондаги Озарбайжон Маданият маркази ҳамкорлигида, Заҳириддин Муҳаммад Бобурга бағишланган семинарни эса Ҳиндистон маданият маркази ҳамкорлигида хорижлик мутахассислар маърузалари иштирокида ташкил қилди. Мазкур шоирлар асарларининг хорижда сақланаётган нодир нусхалари фотокўргазмасини намойишини амалга оширди. Бу ўз навбатида, илмий-маданий тажриба алмашинувларга, шунингдек, хорижда сақланаётган кўплаб қўлёзмалар электрон нусхасининг Шарқшунослик институти фондига тақдим этилишига ҳам хизмат қилди.
Салимахон Эшонова кўп йиллардан буён шарқ мумтоз адабиёти билан шуғулланиб келмоқдалар. Ҳозиргача 11 та китоб (бундан 7 таси ҳаммуаллифлиқда), 66 та мақола (10 таси хориж ва МДҲ давлатларида) нашр қилган. 45 та илмий анжуманда маъруза билан иштирок этган (6 таси хорижий, 2 таси МДҲ давлатларида ўтказилган).

 

САЛИМАХОНГА

Эга бўлиб шуҳратга,
Эга бўпсиз "Шуҳрат"га.
Ҳақиқатан лойиқсиз,
Ҳурматга ҳам шуҳратга.

Шуҳратиз бўлсин осмон,
Ҳосилиз катта хирмон.
Меҳнатлар самараси,
Элга бўлсин армуғон.

Янги-янги зафарлар,
Тинмай сизга ёр бўлсин.
Дастурхон ёйганизда,
Маҳмудлар ҳам бор бўлсин!

Маҳмуд ҲАСАНИЙ

Сийратингиз суратда бўлиб намоён,
Гул-гун чеҳрангизда таралибди, нур.
Илм ва меҳнатда бўлиб, ёнма-ён,
Роҳатда яшайсиз, оласиз ҳузур.

Дастурҳон ёзилар, қўшалоқ байрам,
Маҳмудлар ўтирар савлатлар тўкиб.
Институт аҳли бўлиб жамул-жам.
Салимахонга тилагу таҳсинлар ўқиб!!!

 

? SHE'RIY QUTLOV ?

ТДШУ профессори Мирсодиқ Исхоқов ва шарқшунос олима Салимахон Эшоноваларни юксак унвонлар билан қутлаб, Маҳмуд Ҳасаний домла шеърий қутлов йўллабдилар?

Икки таниш, икки дўст,
Бири мағиз, бири пўст
Илму одоб бобида,
Тенгги йўқ бекаму кўст.

Бирлари Салимахон,
Қўлларида мукофат.
Тинмай қилган меҳнатдан,
Топди улуғ шарофат.

Бирлари Мирсодиқдир,
Тарихимиз қўрғони.
Шод бўлдилар эшитиб
Барча дўсту ёрони.

Бирлари топди "Шуҳрат",
Шуҳратидан шон топди.
Бири бўлиб "Мураббий,"
Ҳизмат ила кон топди.

Муборак бўлсин деймиз,
Омон бўлсин икки дўст.
Бизлар учун қадрдон,
Бири мағиз, бири пўст.

Маҳмуд ҲАСАНИЙ

 

Read 426 times Last modified on Monday, 10 October 2022 08:15

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…