Куни кеча Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институтида "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Жараёнда партия етакчиси олийгоҳ қошидаги музей фаолияти билан ҳам танишди. Робахон Махмудовага ҳамроҳлик қилган институт ректори Ботир Даминов олий таълим даргоҳининг тарихи, илмий салоҳияти ва талаба-ёшлар ютуқлари бўйича маълумотлар тақдим этди.