Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Биринчи Ренессанс даври бўлими бўйича илмий семинар бўлиб ўтди. Унда Мовароуннаҳрдаги илк мадрасалар тарихига бағишланган кўргазма таркибидаги композициянинг илмий ва маънавий аҳамияти ҳақида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти катта илмий ходими Абдусаттор Жуманазар қуйидагича фикр билдирди:
— Биринчи Ренессанс юксалишининг асл замини, унинг руҳий ва илмий қуввати — айнан мадрасалар бўлган. Ўша буюк даврда етишиб чиққан Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Фаробий, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний каби мутафаккирлар ва олимлар бунга ёрқин мисолдир. Уларнинг барча илмий ютуқлари замирида мадрасалар ҳақиқий илм ва маърифат маскани сифатида хизмат қилган. Марказ музейи экспозициясида ана шу жиҳатларга эътибор қаратилмоқда.